“Яшил макон” лойиҳаси давом этмоқда
Бахмал туманида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги ниҳол экиш мавсуми давом этмоқда.
Ҳудуддаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар, фермер, дехқон хўжаликлари ер майдонлари, йўл ёқалари ҳамда аҳоли хонадонларида кўкаламзорлаштириш ишлари жадал давом этмоқда.
Кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш ва парваришлашни янада самарали ташкил этишга қаратилган хайрли тадбирда туман ҳокими вб. Шарипов Нодирбек Бошбекович, ҳоким ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Жиззах вилоят шуъбаси ходимлари, корхона, ташкилотлар масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ушбу майдонда 2000 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчати экилди. Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг аҳамияти, ундан кўзланаётган мақсадлар батафсил тушунтирилди, экологик маданиятни юксалтириш борасида фикрлар билдирилди.