Бахмал туманида"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ишлар қизғин давом этмоқда
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида туманимизда кўкаламзорлаштириш ва кўчат экиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Жумладан, бугун тумандаги "Фидокор" маҳалла фуқаролар йиғинида ушбу ташаббус юзасидан семинар ташкил этилди. Фидокор МФЙда Бахмал ўрмон хўжалиги ходимлари, Атроф мухитни мухофаза қилиш Бахмал туман бўлими ходимлари Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ва Бухгалтерия маркази ходимлари, "Боғишамол" СИУ худудидаги фермер хўжаликлари рахбарлари ва аҳоли томорқа ер эгаларига кўчатларни экиш, парваришлаш борасидаги керакли маълумотларга эга бўлдилар.
Шундан сўнг, Боғишамол СИУ худудидаги "Хушбоқ ота" фермер хўжалиги дала четига 1000 дан ортиқ тут дарахт кўчатларини ўтказдилар. Албатта, кўчат экиб, боғ яратиш - халқимизнинг азалий қадриятларидан бири ҳисобланади. Кўчат экиб, боғ яратиш - халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.
Айни чоғда боғлар, кўчалар ҳамда йўл четларида яшнаб турган дарахтлар теварак-атрофга кўрк улашиши баробарида ҳаво мусаффолигини таъминлаб, дастурхонимизни мевалар билан тўлдиради.
Дарахтларга меҳр бериш, уларни парваришлаш энг эзгу ва хайрли амал саналади. Кўчат экиб, боғ яратиш, атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятидир. Зеро, аждодларимиз оилада янги туғилган фарзандга атаб ерга ниҳол қадаган. Ўша дарахт билан бирга фарзанд ҳам улғайган.
Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Бахмал туман кенгаши