Бахмал тумани Нурафшон МФЙда "Яшил йиллик" умуммиллий тадбирлари доирасида
"Махалла" ҳайрия жамоат фонди Бахмал туман бўлинмаси ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшган ҳолда ва фуқаролар йиғинлари ходимлари ва ахоли билан биргаликда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ва қаламчалари экишмоқда.
Хусусан, Бахмал тумани Нурафшон МФЙ худудига 180 дона мевали ва 80 дона манзарали, шунингдек, 300 дона терак қаламчалари экиш ишлари олиб борилди.
Мазкур экилган терак қаламчалари кун келиб ёш ниҳолга айланади ва ушбу ниҳолга айланган кўчатларни аҳоли хонадонлари ва кўча атрофларига экилади.
Ҳозирдан ушбу экилган қаламчалар маҳалладаги ёши улуғ нуроний кексалардан тортиб маҳалла ёшлари томонидан парвариш қилиниб, алоҳида эътибор қаратилмоқда.
"Махалла" ҳайрия жамоат фонди
Бахмал туман бўлинмаси
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
12 февраль 2022, Суббота
Бахмал туманида “Ҳоким ёрдамчилари” моддий техника жиҳозлари билан таъминланди.
Изоҳлар (0)