ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ БАХМАЛ ТУМАНИДАГИ МАХАЛЛАЛАРДА ҲАМ ДАРАХТ ЭКИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари томонидан ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ акция эълон қилинди.
Мазкур топшириқ ижросидан келиб чиқиб, Бахмал туман “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, хамда Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан хамкорликда Бахмал туманида ҳам манзарали дарахт ва кўчатларини экилиши қизғин олиб борилмоқда.
Айни кунларда барча махаллалардаги ҳар бир ҳодим умуммиллий лойиҳада фаоллик билан иштирок этмоқда. Жумладан, тумандаги 31 та маҳалла фуқаролар йиғинлари хонадонларига кўча ёнларига шу кунга қадар 50 235 дона мевали ва манзарали кўчатлар экилди.
Бунда “Сарой” маҳалла фуқаролар йиғини, “Ғаллакон” маҳалла фуқаролар йиғини, “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини, “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғини, “Набахор” маҳалла фуқаролар йиғини, “Шодлик” маҳаллалари алоҳида ташаббус билан ўз жонбозликларини кўрсатиб келмоқда.
М.Азимов
“Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди
Бахмал туман бўлинмаси бош ҳисобчиси