Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Бахмал туман кенгашининг фермер ва деҳқонлар ҳамда томорқа ер эгаларига М У Р О Ж А А Т И

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Бахмал туман кенгашининг фермер ва деҳқонлар ҳамда томорқа ер эгаларига М У Р О Ж А А Т И

27 октябрь 2022 йил
336
0

s_blog_bot Хусан Сабитовга мурожаат

Ҳурматли ва азиз фермерлар, деҳқонлар ҳамда томорқа ер эгалари!

Сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ўсимликларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Кўчат экиб, боғ яратиш – халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.

Айни чоғда боғлар, кўчалар ҳамда йўл четларида яшнаб турган дарахтлар теварак-атрофга кўрк улашиши баробарида ҳаво мусаффолигини таъминлаб, дастурхонимизни мевалар билан тўлдиради.

Дарахтларга меҳр бериш, уларни парваришлаш энг эзгу ва хайрли амал саналади. Кўчат экиб, боғ яратиш, атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятидир. Зеро, аждодларимиз оилада янги туғилган фарзандга атаб ерга ниҳол қадаган. Ўша дарахт билан бирга фарзанд ҳам улғайган.

Демак, халқимизнинг  ибратли ўтиши ўзимиз яшаётган муҳитда табиатга оқилона муносабатда бўлиб, уни асраб авайлаш, келгуси авлодлар ҳам яшаши учун қулай макон барпо этишга ундайди.

Муҳтарам Президентимизнинг жорий йилнинг 11октябрь кунибўлиб ўтган йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасида берган кўрсатмалариана шундай эзгулик йўлидаги жуда ҳам муҳим ташаббусдир.

Президентимиз раислигида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда бу борадаги ишларни кенгайтириб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил куз ойида 75 миллион дона, 2023 йил баҳор ойида 125 миллион дарахт экиш вазифаси белгилаб берилди.

Шунингдек, ушбу йиғилишда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бир йиллик тадбир эмаслиги, келгуси беш йилда 1 миллиард туп дарахти кўчатини экиш мақсад қилингани таъкидланди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳа амалга оширилиши ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаб уларни етиштириш учун кўчатхоналар кўпайтирилиши айни муддаодир.

Ўтган йиллар тажрибасидан келиб чиқиб, юртимизда 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

 Қайд этиш керакки, ўтган йили куз ва жорий йилнинг баҳор ойларида маҳаллаларда, фермер ва деҳқонларимиз далалари четларига ва аҳоли томорқаларига кўплаб мевали ва манзарали кўчатлар экилди. Албатта, бу савобли ишларда кўплаб ташкилотлар, маҳаллалар, умуман, кенг жамоатчилик қатори Сиз меҳнаткаш деҳқон ва фермерларимизнинг ҳам муносиб улуши бор.

 Ҳурматли фермерлар!

 “Долзарб 40 кунлик”да Сиз ҳам далангиз четидаги бўш ерларгатут, ток ва бошқа дарахт кўчатлари экиб“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссангизни қўшинг.

Бунинг учун  мамлакатимиздаги кўчат етиштирувчи фермер, деҳқон хўжаликларида ва томорқа ер эгаларида
76 мингдан зиёд тут, ток, тол, ёнғоқ ва бошқа дарахт ниҳоллари мавжуд.

Сиз улар билан ҳамкорлик қилсангиз, юртимиз яшиллик оламига ўзингизнинг муносиб ҳиссангизни қўшган бўласиз.

 

Меҳнаткаш деҳқонлар!

 

Муҳтарам Президентимизнинг алоҳида қарорлари билан жорий йилдан бошлаб пахта-ғалладан бўшаган майдонлардан  деҳқон хўжаликлари учунер ажратилиб, Сизлар шу йилдан бошлаб бу ерлардандаромад олишни бошладингиз.

 Сизлар ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланган ҳолда “Бир контур-бир маҳсулот” тамойилини амалга ошириш доирасида дала четига ва кўча бошига  тут, ток ва бошқа кўчатларини экишни ташкил этишга чақирамиз.

 Муҳтарам томорқачилар!

 Туманимиздаги 32 та маҳалла фуқаро йиғинларида 25 мингдан зиёд томорқа ер эгалари фаолият юритади.

Натижалар ҳисоб-китобларда аниқ кўринади. Агар ҳар бир томорқачи ўз томорқасига, маҳалла гузарига ва кўча бошига 10 тупдан кўчат экса, туманимиз бўйича 250 минг туп кўчат экилади. Бундай саховатпешалик билан қилинган ишларингиз таҳсинга сазовор бўлади!

Сизларга тут, ток ва бошқа кўчатлар керак бўлса  жойлардаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига мурожаат этишингиз мумкин.

 Айни пайтда туманимиздаги фермер ва деҳқон хўжаликларида 76 мингдан зиёд ток, тут ва бошқа мевали дарахт кўчатлари заҳираси яратилган, ушбу кўчатларни харид қилиб, маҳаллангиз гузарига ва кўча бошларига ҳамда томорқангизга экиб обод қилишга чақирамиз.

Ҳурматли ва азиз фермерлар, деҳқонлар ҳамда томорқа ер эгалари!

Сизларни ҳурматли Юртбошимизнинг юксак ишончини оқлаб, мамлакатимиз равнақи ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш учун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик”да фаол иштирок этиб тут, ток ва бошқа дарахт кўчатлари экишга чақирамиз!

 Бу билан сиз халқимизга хос эзгу фазилатларга ўзингизнинг муносиб ҳиссангизни қўшган бўласиз! Зеро, нафақат ҳовли ва уйларимиз мана шу, маҳалла, шаҳар ва мана шу ватан ҳам ўзимизники. Унинг озодалиги ва кўркамлигига барчамиз масъулмиз.

Ватанимиз ободлигига ўз ҳиссамизни қўшайлик!

 

Ўзбекистон фермер, деҳқон

хўжаликлари ва томорқа ер

эгалари Бахмал туман кенгаши 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив