Бахмал туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатт экиш ишлари олиб борилди
Бахмал туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди Бахмал туман бўлинмаси томонидан маҳаллаларда дарахт экиш ҳайрия тадбирлари ўтказилди.
Лойиҳаси доирасида Бахмал туманида ҳам ҳудуд иқлим шароитига мос бўлган кўчатлар экиш ишлари қизғин ташкил этилмоқда.
Жорий мавсумда туман ҳудудида 201 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, айни кунларда тумандаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ҳовли ва атрофида ҳамда аҳоли томорқаларида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар ҳамда дарахт қаламчалари экилиб, яшил майдонлар барпо этиш борасида ишлар давом этмоқда.
“Махалла” хайрия жамоат фонди
Бахмал туман бўлинмаси бош хисобчиси
М.Азимов