"Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми
Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми 20 октябрдан бошланиб, 1 декабргача бўлган муддатда кўчат экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди.
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан лойиҳа доирасида Бахмал туманида ҳам ҳудуд иқлим шароитига мос бўлган кўчатлар экиш ишлари қизғин ташкил этилмоқда.
Жорий мавсумда туман ҳудудида 201 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, айни кунларда тумандаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ҳовли ва атрофида ҳамда аҳоли томорқаларида "Долзарб 40 кунлик" доирасида кўчатлар ҳамда дарахт қаламчалари экилиб, яшил майдонлар барпо этиш борасида ишлар давом этмоқда.