Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60

Расмий муносабат

12 сентябрь 2024 йил
44
0

Жорий йилнинг 10 сентябр куни телеграм ижтимоий тармоғида  “БАХМАЛ ТУМАНИДА ЁЛҒИЗ АЁЛ УЙСИЗ ҚОЛДИ” сарловҳаси остида “Бахмал туман ҳокмилиги масъулларидан норози эканлиги” мазмунида хабарлар тарқалган эди.


Бахмал туман ҳокимлиги шуни маълум қиладики, тумандаги “Шодлик” маҳалласида яшовчи Маматова Мунира ҳақиқатдан ҳам 2019 йилда туман ҳокимлиги, хотин-қизлар Қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жой бериш тўғрисида”ги №285-сонли Қарори асосида тумандаги уй-жойга муҳтож, боқувчиси йўқ аёллар рўйхатига олинган.


Вазирлар Маҳкамасининг 285-сонли қарори асосида уй-жойга муҳтож хотин-қизларни доимий турар жой билан таъминлаш мақсадида 2020 йилда Шароф Рашидов тумани ҳудудидан Бахмал туманига 10 та хонадон ажратилиб, М.Маматова ҳам Бахмал туман ҳокими қарори асосида уй-жойга тавсия этилган.

Тавсия этилган 10 нафар хотин-қизлар билан Жиззах вилояти Қишлоққурилиш банки орқали уй-жой учун ипотека кредитларига шартнома қилиш учун шартома шартларига кўра мазкур фуқароларга икки нафардан кафил талаб этилганлиги сабабли 6 нафар, жумладан, фуқаро Маматова Муниранинг аризаси ҳам банкнинг шартнома талабларига мос келмаганлиги сабабли рад этилган.


Хусусан, Маматова.М туман ҳокимлигига ёзма ва оғзаки қилган мурожаатларида ҳеч қандай тўловларсиз, бепул уй-жой берилишини сўраган. Ипотека кредитларини тўлаш учун вақтинча ишсизлиги, доимий кредит тўлови учун имкони йўқлиги сабабли таклиф этилган арзон уй-жойларни рад этган.


Маматова Мунира Комилжоновнага 2022 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳридаги бошпанасиз оғир шароитга тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш тўғрисида”ги 737-сонли қарори ва Бахмал туман ҳокимининг 2022 йил 19 январдаги 22-3-44- Q/22-сонли қарорлари асосида туман хокимлиги балансидаги Ижтимоий уй-жой билан таъминланган.

Ҳозирги вақтда Маматова М 3 нафар фарзанди билан туман марказидаги “Дўстлик” МФЙ ҳудудига қарашли кўп қаватли уйларнинг 8-уй, 9-хонадонда яшаб келмоқда.


Бахмал туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив