Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида Хотин-қизларга “Аёллар дафтари” орқали амалий ёрдам беришнинг 2-босқичида амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги муҳим вазифалар тўғрисида очиқ мулоқот ўтказилди.

Бахмал тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида Хотин-қизларга “Аёллар дафтари” орқали амалий ёрдам беришнинг 2-босқичида амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги муҳим вазифалар тўғрисида очиқ мулоқот ўтказилди.

29 ноябрь 2021 йил
372
0

Бахмал тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси Х.Боймуродова иштирокида Хотин-қизларга “Аёллар дафтари” орқали амалий ёрдам беришнинг 2-босқичида амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги муҳим вазифалар тўғрисида очиқ мулоқот ўтказилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрь куни худудларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг кўшимча чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ижтимоий муҳофазага муҳтож аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш юзасидан берган топшириғи ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 - апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарори билан тасдиқланган хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги мавжуд 25 567 та хонадондан барчаси, яъни 100 фоизи ўрганиб чиқилди ва 30 ёшдан юқори бўлган аёллар сони 27 031 нафарни ташкил этди.  

Натижада 30 ёшдан юқори бўлган аёллардан 1838 нафари ижтимоий муҳофозага муҳтож деб топилиб, 9 тоифа бўйича “Аёллар дафтари”га киритилди.

Ўрганиш бўйича аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан туманда тизимли ишлар йўлга қўйилган:

Хусусан, 1-тоифага киритилган 151 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг, 151 нафарига турли ёрдамлар кўрсатилди.

2-тоифага киритилган боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар 270 нафар бўлиб, уларнинг ҳар  бирига бир марталик моддий ёрдам жами 133 790 000 сўм ажратилди.

3-тоифага киритилган ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган 270 нафар аёлларга 132 620 000 сўмлик бир марталик моддий ёрдам ажратиб берилди.

4-тоифага киритилган уй-жойини таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган 102 нафар хотин-қизларнинг барчасига таъмирлаш учун моддий ёрдам пуллари берилди.

5-тоифага киритилган нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар-жой мавжуд бўлмаган
4 нафар аёлларнинг 3 нафарига 3 528 000 сўмлик ижара компенсацияси (ижара тўлови) уч томонлама шартнома асосида август ойидан бошлаб беш ойлик компенсация (ижара пули) тўлаб берилди ва 1 нафари ижтимоий уйга жойлаштирилди.  

6-тоифага киритилган қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд 146 нафар ёлғиз аёлларга бир марталик моддий ёрдам 72 140 000 сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдамлар берилди.

7-тоифага киритилган 518 нафар тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёлларнинг 510 нафарига керакли дори-дармонлар билан таъминланиб,
7 нафарига вилоят даволаниш марказларига йўлланмалар берилди ва 1 нафари вафот этди.    

8-тоифага киритилган 178 нафар хуқуқий ёрдамга муҳтож аёлларнинг барчасига туман Адлия бўлими, туман Прокуратураси ва туман ИИБ масъул ходимлари томонидан муаммолари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилди.

9-тоифага киритилган 199 нафар психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизларга “Қалб нури” маркази психологи Хомталиева Хуршида томонидан психологик ёрдам кўрсатилди ва ҳар бир аёлларга ҳудудий мактаб психологлари бириктирилди.

Шунингдек, хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий мухофаза қилиш, қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини хал этиш мақсадида тумандаги 32 та маҳаллаларда “Аёллар маслаҳат кенгашлари” ташкил этилган бўлиб, кенгаш аъзолари сайлаб олиниб, фаолияти самарали йўлга қўйилган.

Кенгашнинг асосий мақсади – маҳаллада истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг дардини эшитиб, таклиф ва қизиқишларини рўёбга чиқаришга, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, аёлларнинг оилаларни мустаҳкамлаш ва фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маслаҳатлар бериш, “Одобли қиз”, “Иффатли келин” ва “Маърифатли аёл” ғояларини кенг тарғиб этиш, уларнинг таклиф ва қизиқишларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, хотин-қизларнинг ижтимоий муаммолари (маиший, тиббий, психологик, педагогик, меҳнат, ҳуқуқий) ҳолати, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлик даражасини манзилли ўрганиш ҳамда аниқланган муамммоларни мутасаддиларга тақдим этишдан иборат эканлиги таъкидланди.

Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив