Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМГА МУҲТОЖ АЁЛЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМГА МУҲТОЖ АЁЛЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛДИ

27 сентябрь 2021 йил
864
0

Жиззах вилоят суди раиси, Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи, Жиззах вилоят маъмурий судининг раиси томонидан 2021 йил 23 август куни тасдиқланган “Жиззах вилоят Бахмал туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизлар самарали ҳуқуқий  ёрдам кўрсатилишини таъминлаш юзасидан тадбирлар режаси”га асосан 2021 йил 21 сентябрь куни туман мусиқа мактабининг йиғилиш ва маросимлар залига Бахмал туманидаги  “Аёллар дафтари”га киритилган ва хуқуқий ёрдамга муҳтож сифатида рўйхати келтирилган жами 178 нафар хотин-қизларнинг 128 нафарини тўпланиб, масъул шахслар иштирокида уларга эҳтиёжлари бўйича тегишли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Хусусан,   2021 йил 21 сентябрь куни туман мусиқа мактабининг йиғилиш ва маросимлар залига ташкил этилган йиғилишда:

Жиззах вилоят судининг раиси Ў.Б.Джумаев,  Жиззах вилоят маъмурий судининг раиси  А.М.Мамарахимов, Бахмал тумани маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Б.Мирзабеков, Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг раиси Ш.Омонов, Иқтисодий ишлар бўйича Ғаллаорол туманлараро судининг раиси А.Норқўзиев ва Жиноят ишлари бўйича Бахмал тумани судининг раиси С.Эргашевлар иштирок этди.

Шунингдек, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизларга самарали ҳуқуқий  ёрдам кўрсатиш мақсадида йиғилишга туман прокуратураси, туман ИИБ, туман Адлия бўлими, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, туман Кадастр хизмати, туман  ФҲДЁ бўлими, туман Бандликка кўмаклашиш бўлими, туман ДХА вакиллари ҳам иштироки таъминланди.

Учрашув давомида ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёлларнинг мурожаатари тингланиб, бир нечта фуқароларнинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилди.

Бундан ташқари, ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёлларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

С.Эргашев 

Жиноят ишлари бўйича

Бахмал туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив