Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » “Бахмал туманидаги муаммолар” номи остида тарқалган хабар бўйича туман ҳокимлиги расмий муносабат берди

“Бахмал туманидаги муаммолар” номи остида тарқалган хабар бўйича туман ҳокимлиги расмий муносабат берди

20 сентябрь 2022 йил
457
0

РАСМИЙ МУНОСАБАТ » Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий ахборот сайти

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Бахмал туманидаги муаммолар” ҳақидаги видео мурожаат бўйича Бахмал тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Бахмал тумани Ўсмат ШФЙдан ўтувчи “Ўсматсой” канали Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига қарашли бўлиб, 2019 йилда 0.7 км қисмида реконструкция ишлари бажарилган.
Қолган 1.5 км қисмида таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш учун Сув хўжалиги вазирлигига таклиф берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 2022 йилда Бахмал туманининг “Ўсмат” ва “Оқтош” маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланди.
Тасдиқланган дастур параметрларига мувофиқ 2022 йилда тумандаги 2 та маҳаллада жами қиймати 4 млрд сўмлик 7 та объектларда қурилиш-таъмирлаш тадбирлари амалга оширилади.
Шундан;автомобиль йўлларида қурилиш жами 6 та лойиҳа, қиймати 3 670,0 млн сўм;
шундан;
-асфальтлаштириш 2 та лойиҳа, 2,573. км қиймат 1302,0 млн сўм;
-кўприк ўрнатиш 3 та лойиҳа, 3 дона қиймати 641 млн сўм;
-автотураргоҳ 12,721,0 минг м2 лойиҳа қиймати 1727,0 млн сўм;
б) ичимлик суви таъминоти 1 та лойиҳа қиймати 330,0 млн сўм;

Бундан ташқари “Ўсмат” ШФЙда 2,220 км ички йўллар таъмирлаш учун 1400 млн.сўм, 13,5 км ичимлик суви таъминоти учун 1300 млн.сўм, 15,3 км электр таъминоти учун 1577 млн.сўм, жами 4277 млн.сўм ҳамда “Оқтош” ҚФЙда 3,5 км ичимлик таъминоти учун 350 млн.сўм жами 1120 млн.сўм ушбу тадбирларни тўлиқ бажариш учун 2 та маҳалла учун жами 5397 млн.сўм қўшимча маблағ ажратилиши таклифи киритилганлигини маълум қиламиз.

Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив