Ижтимоий тармоқларда “ЖИЗЗАХДА ЕРДАН АЙРИЛГАН ЭРЛАР ДАРДИНИ КИМ ЭШИТАДИ? –...” мазмундаги мурожаат юзасидан расмий муносабат
Гулбулоқ МФЙ Чангал қишлоғида яшовчи фуқаро Ж.Тўраев ҳамда Шодлик МФЙда яшовчи А.Кубаев томонидан қилган мурожаати тумандаги масъул раҳбарлар ва мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди.
Туман ҳокимининг 18.02.2019 йилдаги №1225-сонли қарори билан мурожаатчи Ж.Тўраевнинг укаси К.Тўраев рахбарлик қилаётган “Хусниддин Абдураимов” фермер хўжалигига тегишли Гулбулоқ массиви ҳудуди 62-контурдаги 3,0 гектар сувли ер майдони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерлардан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сон қарорига асосан туман захирасига олиниб ер ижара шартномаси бекор қилинган. Кейинчалик туман ҳокимининг 31.03.2020 йилдаги №409-сонли қарори билан юқорида захирага олинган ер майдони Гулбулоқ массивидаги “Ўғилой она” фермер хўжалигига қўшимча ер майдони сифатида ажратиб берилган. Лекин “Ўғилой она” фермер хўжалиги ушбу ер майдонидан фойдалана олмаётганлиги ер майдонидан Ж.Тўраев ва укаси К.Тўраев фойдаланиб келаётганлиги учун “Ўғилой она” фермер хўжалиги рахбари Ш.Бозоровнинг мурожаати Кадастр агентлиги Бахмал туман бўлими томонидан 2021 йил август ойида ўрганиб чиқилган. Ўрганиш давомида фуқаро Ж.Тўраевнинг харакатлдарида М.Ж.т.Книнг 60-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги сабабли қонуний кўриб чиқиш учун Ж.И.Б Бахмал туман судига юборилган. Суд жараёнида Ж.Тўраев укаси К.Тўраев рахбарлик қилаётган “Хусниддин Абдураимов” фермер хўжалиги ер майдонини туман захирасига қайтариш тўғрисидаги аризага фермер хўжалиги рахбари К.Тўраев томонидан имзо қўйилмаганлигини ўрнига ўзи имзо қўйганлиги боис туман ҳокими томонидан “Хусниддин Абдураимов” фермер хўжалиги ер майдонини туман захирасига қайтариш тўғрисидаги қарорини бекор қилишни сўраган. Суд томонидан “Хусниддин Абдураимов” фермер хўжалиги рахбари К.Тўраевга ва “Ўғилой она” фермер хўжалиги рахбари Ш.Бозоровга ҳам туман ҳокими томонидан 18.02.2019 йилдаги 1225-сонли қарорни ҳақиқий деб топиш тўғрсида судга даъво ариза берилиб суднинг ҳал қилув қароридан кейин Ж.Тўраевнинг ҳуқуқбузарлиги кўриб чиқилиши тушунтирилган.
Шунингдек “Ўғилой она” фермер хўжалиги рахбари Ш.Бозоровнинг ўз аризасига кўра мурожаатда қайд этилган ва 2019 йилга қадар “Хусниддин Абдураимов” фермер хўжалигига қарашли бўлган Гулбулоқ массиви ҳудуди 62-контурдаги 3.0 гектар сувли ер майдони вилоят ҳокимининг 04.02.2022 йилдаги 62-3-0-Q/22-сонли қарори билан туман захирасига қайтарилиб “E-Auksion” электрон платформаси орқали очиқ танловга қўйилган. Ушбу платформа орқали очиқ танловда фуқаролар ғолиб деб топилиб ер майдони ўлчаб берилган. Фуқаро К.Тўраев томонидан Жиззах туманлараро маъмурий судига “Хусниддин Абдураимов” фермер хўжалиги ер майдонини туман захирасига қайтариш тўғрисидаги туман ҳокими қарорини қонунга хилоф деб топиш ҳамда К.Тўраевнинг “Хусниддин Абдураимов” фермер хўжалиги ер майдонини захирага қайтариш тўғрисидаги аризасини асосли эмас деб топиш тўғрисида мурожаат қилган бўлиб суднинг 13.04.2022 йилдаги ҳал қилув қарорига биноан мурожаат қаноатлантирилиши рад этилган.
Бундан ташқари “Эффект.уз” канали орқали мурожаат қилган яна бир фуқаро А.Кубаев ҳам 2019 йилга қадар “Ойлар момо” фермер хўжалиги рахбари сифатида фаолият юритиб келган бўлиб 2019 йилда ўз аризасига кўра туман ҳокимининг 28.01.2019 йилдаги 136-сонли қарорига билан ушбу фермер хўжалигига тегишли бўлган Дехқонобод массиви ҳудудидаги 186-контурдан 2.0 гектар сувли ер майдони захирага олиниб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерлардан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси” ги 14-сон қарорига асосан “Нодира Сабо” фермер хўжалигига қўшиб берилган. “Нодира Сабо” фермер хўжалиги рахбари М.Кубаевнинг ўз аризасига асосан мурожаатда кўрсатилган ер майдони вилоят ҳокимининг 62-3-0-Q/22-сонли қарори билан туман захирасига қайтарилиб “E-Auksion” электрон платформаси орқали очиқ танловга қўйилган. Ушбу платформа орқали очиқ танловда фуқаролар ғолиб деб топилган.
Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати