Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманидаги йўл бўйича мурожаат юзасидан расмий муносабат

Бахмал туманидаги йўл бўйича мурожаат юзасидан расмий муносабат

28 апрель 2022 йил
464
0

ТГПУ - Ташкентский государственный педагогикческий университет имени Низами

Ижтимоий тармоқларда “Жиззах вилояти Бахмал туманидан мурожаат қиляпмиз. Йўл таъмирталаб. Ҳар уч ойда машинани таъмирлатишга тўғри келяпти. Қаровсиз қолган йўлларимизга қачон эътибор қаратилади?” мазмундаги мурожаат юзасидан.

Ушбу мурожаат туман ободонлаштириш бошқармаси, туман электр тармоқлари корхонаси ҳамда фавқулодда вазиятлар бўлимининг масъул ҳодимлари томонидан батафсил ўрганиб чиқилди.

Мурожаатда Қутлуғобод МФЙга қарашли Йўлдошбой қишлоғи ички йўллар тасвири кўрсатилган бўлиб, мазкур ички йўллар 2019 йил “Обод маҳалла” дастури бўйича шағал билан қопланган. 2022 йил туман дастурига асосан жорий йилда цементобетон билан қопланади. Шунингдек, тумандаги барча маҳаллалардаги эскирган симёғочларни босқичма-босқич бетон симёғочларга алмаштириш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив