Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Ижтимоий тармоқларда “Мактабга дарё кечиб қатнаётган ўқувчидан мурожаат” юзасидан муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Мактабга дарё кечиб қатнаётган ўқувчидан мурожаат” юзасидан муносабат

09 март 2022 йил
398
0

ТГПУ - Ташкентский государственный педагогикческий университет имени Низами

Ижтимоий тармоқларда Бахмал тумани Сарой МФЙ Сарой қишлоғидаги мактабга бориш учун дарёни кечиб ўтмоқдамиз мазмунидаги мурожаат туман ҳокимлиги, туман Ободонлаштириш бошқармаси ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими ҳодимлари томонидан жойига бориб ўрганиб чиқилди.

Ўрганишда Сарой МФЙ дан оқиб ўтувчи Сангзор дарёсидан ўтиш учун давлат томонидан қурилган кўприк мавжуд бўлиб, маҳалла фуқаролари ушбу кўприкдан фойдаланиб келади. Мурожаат муаллифи яшаётган манзилга борувчи йўл фуқаронинг қўшнилари томонидан ноқонуний қурилмалар, айвонлар ва теракзорлар билан беркитиб қўйилганлиги аниқланди. Мазкур хонадонга борувчи йўл тегишли туман ташкилотлари томонидан ўрганилиб, ушбу йўл қишлоқ харитасида мавжуд бўлса туман ички йўлларни таъмирлашнинг манзилли дастурларига киритилиб, дастур доирасида таъмирлаб берилиши фуқарога тушунтирилди. Бундан ташқари ушбу хонадон дарёдан 100-150 метр узоқликда жойлашган, ўқувчилар мактабга бориш учун бу дарёни кечиб ўтмаслиги аниқланди.. Дарёнинг нариги қирғоғида Ғаллакон МФЙ жойлашган бўлиб, қўшни маҳалла мактабига ўқувчилар бормайди.

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив