Бахмал тумани Янгиобод қишлоғи аҳолиси сув муаммосидан азият чекиб келаётгани ҳақидаги видео лавҳа юзасидан
Бахмал туман Узунбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғини Янгиобод қишлоғи аҳолисининг ичимлик суви муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу муаммо Жиззах “Сув таъминоти” Бахмал туман филиали ҳодимлари томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида худуддаги Зафаробод ва Янгиобод қишлоқлари аҳолиси неча йиллардан бери фойдаланиб келган булоқ сувлари қурғоқчилик сабаб камайиб кетгани шу сабабли ичимлик суви аҳоли эхтиёжи учун етмаётганлиги маълум бўлди.
Ҳозирги кунда ушбу муаммони хал қилиш чоралари кўрилмоқда. Зафаробод ва Янгиобод фуқароларининг ичимлик сувини навбат асосида икки уч сменага бўлинган ҳолда ичишмоқда.
Бундан ташқари Янгиобод қишлоғи “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги”нинг Жахон тараққиёт банки маблағлари хисобидан “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойихаси асосида ичимлик суви иншооти ва тармоғи қурилишини амалга ошириш арафасида. Ҳозирга кунда лойиха-смета ишлари амалга оширилмоқда.
Яқин кунлар ичида Янгиобод қишлоғи аҳолисининг ичимлик суви муаммоси бартараф этилади.
Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати