Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» »  Бахмал тумани “Барлос” қишлоғи аҳолиси мурожаати бўйича расмий муносабат

 Бахмал тумани “Барлос” қишлоғи аҳолиси мурожаати бўйича расмий муносабат

08 февраль 2022 йил
410
0

Ижтимоий тармоқларида Бахмал тумани “Барлос” қишлоғи аҳолиси туман кенгаши депутати Ш.Абдуллаевдан норози экани, сабаби депутат қишлоқ ерларини ноқонуний эгаллаб, уй-жойларни буздиргани айтилиб, тегишли мутасаддилардан туман кенгаши депутатига тегишли чора кўришлари бўйича” тарқалган хабарларга  туман хокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Фуқаролар тегишли мутасаддилардан туман Кенгаши депутат Абдуллаев Шойзокга тегишли чора кўришларини сўраб қолишган шаклида тарқалган мурожаатда ҳақиқатда Бахмал туман хокимлиги тегишли соҳа мутахассислари ва халқ депутатлари Бахмал туман Кенгаши котибияти мудири томонидан ўрганилмоқда.

Ўрганиш жараёнида халқ депутутлари туман Кенгаши депутати Абдуллаев Шайзоқнинг қишлоқ ерларини ноқонуний эгаллаб олмаганлигини, депутут хеч кимнинг уй-жойини буздирмаганлиги маълум бўлди.

Абдуллаев Шайзоқ халқ депутатлари туман Кенгашига 20-“Барлос” сайлов округидан сайланган. Депутат сайлов округида сайловчилар билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб келмоқда.

Халқ депутатлари туман Кенгашига 20-“Барлос” сайлов округидан сайланган депутат Абдуллаев Шайзоқ Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод этиб кўрсатилган. Депутат Ш.Абдуллаев Ўзбекистон Экологик партияси доимий алоқада ишлаб келмоқда ва аҳоли томонидан кўтарилган муоммоларни ижобий ҳал қилиш бўйича ишлар олиб бормоқда.

Тасвирда келтирилган важлардан;

- вилоят Кенгаши депутати эмас. Туман Кенгаши депутати;

- “Мактабда жанжал бўлиб, 5 марта директорлар олиб ташланди, менинг жиянимни олиб ташлади” деб айтиб ўтилган важи ҳақиқат эмас. Чунки Ш.Абдуллаев депутат бўлиб сайлангандан буён Бахмал туманидаги 32-умумтаълим мактаби директори 2 маротаба алмашган.

“Барлос” қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси депутат Абдуллаев Шайзоқдан норози эмас. Бу видеода мурожаат қилган аҳоли Жўрақулов Азамат Ўрозбоевичнинг яқин қариндошлари эканлиги маълум бўлди.

- Уйи бузулиши керак бўлган Жўрақулов Азамат Ўрозбоевичга ўзбошимчалик билан “Ғайрат” фермер хўжалиги ер майдонидан уй –жой қуриб олган. 2019 йил апрел ойининг 25 кунида фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман суди ҳал қилув қарорига асосан “Ғайрат” фермер хўжалигига тегишли ер майдонидан ўз бошимчалик билан Жўрақулов Азамат Ўрозбоевич томонидан қурилган уй-жойни бузиш тўғрисида суд қарори чиққанлигини маълум қиламиз.

Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив