Қонунчиликга киритилган ўзгаришларга мувофиқ САЙЛОВЛАР октябрь ойида ўтказилади
Мамлакатимизда сайлов қонунчилиги кўп йиллик миллий сайлов тажрибаси, халқаро сайлов стандартлари ва хорижий давлатларнинг илғор ҳамда синовлардан ўтган тажрибасига мувофиқ ривожланиб келмоқда.
Жорий йилнинг 8 февраль куни қабул қилинган Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонуни билан бир қанча ўзгартиришлар киритилди.
Энг асосий ўзгаришлардан бири бу Президентликка ва депутатликка сайловлар ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. (Илгари декабрь ойида эди).
Шунингдек, Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайдиган бўлди.
Чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги сайлов участкаларида сайловчиларнинг рўйхати муассаса бошлиқлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилиши,
Тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатлардаги фуқароларни рўйхат билан танишиш усули, жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади,
Чет элдаги фуқаролар ўзларини рўйхатга киритиш тўғрисида сайловдан 15 кун олдин ёзма дипломатик ва бошқа ваколатхоналар ҳузуридаги участка сайлов комиссияларига ёки Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиш имкони яратилди.
Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги участка сайлов комиссиялари:
фуқароларнинг мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотларни текширади ва рўйхатга киритиш ҳақидаги масалани ҳал қилади;
рўйхатга киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади.
Чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналарда овоз бериш сайлов куни маҳаллий вақт билан соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади.
Ташқи ишлар вазирлиги рўйхатдаги фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Давлат персоналлаштириш марказига Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига тегишли тузатишлар киритиш учун тақдим этиши белгиланди.
Ғаллаорол туманлараро
иқтисодий суди раиси
А.Норқўзиев
Жиззах вилоят суди судьяси
С.Қувватов