Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман суди раиси сайёр қабул ўтказди
Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман суди раиси томонидан Бахмал туманида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ўтказди.
Хотин қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси кенгайтирилган йиғилишининг 2023 йил 2 мартдаги 1-сонли баёни тўққизинчи бандида “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи рўйхатларига киритилган 1 млн. 680 нафар эхтиёжманд хотин-қизларга тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар ҳамда бошқа қўшимча ижтимоий хизматларни кўрсатиш бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгиланган.
Шу сабабли, жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг раис С.Эргашев, Бахмал туман прокурори ёрдамчиси ва туман ИИБ профилактика инспекторлари иштирокида 2023 йил 10-14 апрель кунлари Бахмал туманидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, масъул шахслар иштирокида уларга эҳтиёжлари бўйича тегишли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Сайёр қабул давомида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг мурожаатлари уй-жойга муҳтож эканлиги ҳақида, оилавий шароити оғирлиги сабабли моддий ёрдам ажратиб бериши, соғлиғи яхши эмаслиги сабабли, моддий ёрдам пуллари ажратиб бериш, уй-жой учун кадастр ҳужжатлари расмийлаштириш ва имтиёзли кредит ажратиш бўйича мурожаат қилди.
Юқоридагиларга асосан Бахмал туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизларга тўлиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши таъминланди ва айримларининг мурожаатлари ҳал қилиш учун тегишли ташкилотларга юборилди.
Эргашев Собиржон
Жиноят ишлари бўйича
Бахмал туман судининг раиси