Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Ижтимоий тармоқларда “Йўллар шағаллаштирилишини айтишган, лекин натижа йўқ” мазмунидаги мурожаат юзасидан муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Йўллар шағаллаштирилишини айтишган, лекин натижа йўқ” мазмунидаги мурожаат юзасидан муносабат

20 март 2024 йил
210
0


Бахмал тумани “Ўрмончи” МФй Ўрмончи қишлоғидаги йўллар аҳволи жуда ҳам ёмон ҳолатда эканлиги, бу йўлдан ҳар куни юзлаб ўқувчилар мактабга қатнашади. Масъуллар 2023 йилда "Обод қишлоқ" дастурига тушганлиги ва йўллар шағаллаштирилишини айтишган, лекин мана 1 йил ўтди ҳамки натижа йўқ, аҳоли қийналмоқда, мазмунидаги мурожаат бўйича Бахмал туман ҳокимининг ўринбосари раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузилиб, жойига борган ҳолда батафсил ўрганиб чиқилди.

Бахмал тумани Ўрмончи МФЙ ҳудудидаги мавжуд таъмирталаб ички йўлларни таъмирлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23-октябрдаги “Йўл ҳўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 330-сонли қарорининг 5-иловасига мувофиқ 2024-2025 йилларда Бахмал туман ҳудудидаги ички хўжалик йўлларидаги мавжуд тупроқ йўлларни шағаллаштириш бўйича Дастур тасдиқланган.

Мазкур дастурга асосан 2024 йилда Бахмал туман ҳудудиги мавжуд
41,1 км тупроқ йўлларни шағаллаштириш режалаштирилган бўлиб, шундан “Ўрмончи” МФЙ ҳудудидаги 3,5 км тупроқ йўлларни шағаллаштириш режалаштирилган. Мазкур дастур ижроси жорий йилнинг апрел ойидан бошлаб шағаллаштириш ишлари олиб борилиши ҳамда йил якунига қадар 41,1 км тупроқ йўллар шағаллаштиришини маълум қиламиз.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив