Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқлар ва газета нашрларида Жиззах вилояти Бахмал туманидаги сой ичида – Сангзор дарёси ўзанида жойлашган Чоршанба бозорида ёмғир ёғса, сел келиши, ёғингарчилик пайтлари сотиладиган маҳсулотлар сув остида қолиб кетиши, ёз кунлари чангга қоришиб савдо қилишлари, бу бозорни қайта қуриш, ободонлаштириш бўйича бир неча бор лойиҳа режалаштирилиб, дастурларга киритилгани, аммо улар амалга оширилмагани танқид қилинган маълумот бўйича Бахмал туман ҳокимининг ўринбосари раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузилиб жойига борган ҳолда батафсил ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида “Чоршанба” деҳқон бозори ҳудудидаги 12 та ноқонуний савдо расталари бузиб олинди.
“Чоршанба” дехқон бозорини замонивий кўринишга келтириш ҳамда қайта реконструкция қилиш мақсадида лойиҳа-смета хужжатлари ишлаб чиқилди.
Шунингдек, туман санитария эпидемиология осойишталиги марказига “Чоршанба” деҳқон бозори МЧЖ ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларининг санитария-гигиена қоидалари асосида фоалият юритишлари борасида белгиланган тартибда кўриб чиқиш ҳамда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш вазифалари берилди.
Бундан ташқари, “Чоршанба” дехқон бозори маъмуриятига ва тадбиркорларга лойиҳа-смета хужжатлари асосида бозор учун ажратилган ер майдонининг атрофини ўраш, замонавий савдо мажмуасини барпо этиш ҳамда жамоат ҳожатхонасини замонавий типда қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати