Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманида маҳалладаги хотин-қизлар фаоли томонидан амалга оширилган ишлар юзасдан брифинг бўлиб ўтди

Бахмал туманида маҳалладаги хотин-қизлар фаоли томонидан амалга оширилган ишлар юзасдан брифинг бўлиб ўтди

21 ноябрь 2022 йил
385
0

Брифингда туман оила ва хотин-қизлар бўлими ҳодимлари,маҳаллалар ҳотин-қизлар фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Туман ҳокимининг ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Х.Боймуродова маҳаллаларда хотин-қизлар фаолининг амалга оширган ишларига батафсил тўхталиб ўтди.

 

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87 сонли фармонлари ижросини таъминлаш тўғрисида  туманда бир қатор кечиктириб бўлмайдиган вазифалар юкланган.

Бугунги кунда оилаларни ва хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида юртбошимиз томонидан жуда катта имкониятлар, ислоҳотлар ва имтиёзлар берилмоқда.

Жамиятда қандай тоифада бўлишидан қатьий назар хеч бир оилалар эьтибордан четда қолмаётганлиги ҳам яна бир қувонарли ҳолатдир.

 

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган ишларга қарамасдан хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик 10 ойлик давомида 2021 йилда 11 та ташкил этган бўлса, 2022 йили 15 та содир этилиб, ўтган йилга нисбатан 4 тага ошган.Улар орасида айниқса талон-тарож қилиш(167-модда), фирибгарлик(168-модда) ортиб бормоқда.Жиноят содир этилган жойларда ИИБ ходимлари, тегишли ташкилот ходимлари билан биргаликда тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари ажрим арафасидаги оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг оилаларини тиклаш мақсадида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман ИИБ, туман Прокуратураси, туман Фуқаролик ва Жиноят ишлари бўйича судлар раислари билан ҳамкорликда ижтимоий тармоқларда ва телевидения орқали оилавий ажримларнинг олдини олиш, биз оилавий ажримга қаршимиз ва зўравонликни олдини олиш мавзуларида давра суҳбатлари, кенгайтирилган танқидий йиғилишлар ва индивидуал учрашувлар ташкил қилиниб, кўплаб оилавий ажримларнинг олди олиниб, хуқуқий маслаҳатга эхтиёжи бўлган оғир турмуш шароитида яшовчи хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, амалий кўрсатмалар берилди.

2021 йил 10 ойига нисбатан 2022 йил шу даврида ажримлар маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйича таҳлил қилинганда Бахмал ҚФЙда 9 тага, Сангзор 7 та, Дўстлик МФЙда 4 тага, Маданият ҚФЙ 3 тага, Новқа МФЙда 2 тага, Мўғол ҚФЙда 6 тага, Фидокор МФЙда 3 тага, Музбулоқ МФЙда 4 тага, Қутлуғобод МФЙда 2 тага, Нушкент МФЙда 2 тага, Боғишамол ҚФЙ 2 тага, Шодлик МФЙ 2 тага ошганлиги аниқланди.   . Ўтган йили 10 ой якуни билан оилавий ажримлар 95 тани ташкил қилиб, жорий йил 10 ой якуни билан оилавий ажримлар 132 та (56 таси ФХДЁ бўлимидан, 76 таси оилавий можоролар туфайли фуқаролик судидан) ажрим бўлиб, ўтган йилга нисбатан 37 тага кўпайган.     

Туман бўлими биносида ФҲДЁ бўлимига никоҳдан ўтиш учун ариза берган ёш никоҳланувчилар билан имкониятдан келиб чиқиб, “Оилавий ҳаётга тайёрлаш” марказида ўқувлар ташкил этилиб, туман Имом хатиби, отинойилар, туман Тарғибот гуруҳи рахбарлари ва фаоллар томонидан ёш никоҳланувчиларга яхши яшаш сирлари. Оилада, эр ва хотиннинг мажбуриятлари ва ўрни, оила сирлари тўғрисида тавсиялар берилмоқда.

Бундан ташқари оилавий ажримлар, оилага алоқадор муаммолари мавжуд, аммо айтишга ва ечимини топишда бир қанча муаммоларга учраётган хотин-қизлар учун юртбошимиз томонидан яна бир кенг имконият яратилганлиги алоҳида таькидлашга арзийдиган ҳолатдир, яьни, “Оқила аёллар ҳаракати”аъзолари, “Аёллар маслахат Кенгаши” ҳар бир махалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бормоқда.  Жамоатчилик кенгаши аьзолари иштирокида ажрим ёқасидаги оилалар, муаммоли аёллар билан алохида суҳбатлар ўтказилиб, оилаларни яраштириш чоралари кўрилмоқда. 

Келгусида ишларимизни тўғри ташкил этиш ва оилавий ажримларнинг олднини олиш учун ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда:

1.Ҳар бир маҳаллада ажрим ёқасида турган оилаларга, нотинч оилаларга “Оқила аёллар ҳаракати” аъзолари, “Аёллар маслахат Кенгаши”, кўча бошилари, маҳалла фаолларини , ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш;

 2.Фуқаролар йиғинлари ҳузурида ташкил этилган оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялар ишларини жонлантириш;

 3.Туман ФХДЁ бўлими билан биргаликда “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” маркази ишини тизимли йўлга қўйиш;

 4.Аҳоли ўртасида оиланинг муқаддаслиги, эрта ва қариндошлар ўртасида никоҳларнинг салбий оқибатлари, қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳиятини ҳаётий, таъсирчан мисоллар асосида тушунтириш ишларини тизимли олиб боришни йўлга қўйиш.

5.Фуқароларнинг шаръий (ноқонуний) никоҳ асосида оила қуришига йўл қўймаслик, унинг салбий оқибатларини аҳолига етказиш ва кенг тарғиб қилиш вазифалари юкланади.

Тадбир сўнгида оммавий ахборот воситалари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив