Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманида оила ва хотин-қизларга яратилган шароитлар бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Бахмал туманида оила ва хотин-қизларга яратилган шароитлар бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди

25 апрель 2022 йил
250
0

2019 йил 27 январ куни "Очиқ мулоқот" ўтказилади | Narpay.uz

Очиқ мулоқотда маҳаллаларги хотин-қизлар фаоли, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маракзи, солиқ, адлия, тиббиёт, халқ таълими,мактабгача таълим ташкилотлари масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Очиқ мулоқот давомида туманимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Х.Боймуродова иштирокчиларга батафсил ахборот берди.

 

Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан, энг аввало, хотин-қизларга ёрдам бера оладиган шароит яратиш мақсадида “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди. У гендер тенглик бўйича ишларни изчиллик билан йўлга қўйиш учун дастлабки қадамлардан бўлди.

 

Очиф мулоқот сўнгида иштирокчилар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

 

Бахмал тумани ҳокимилиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив