"Шарқ аёли маърифати" тадбирлари доирасида "Бахтли оила, жамият таянчи" мавзусида маънавий- маърифий тадбир бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 2022 йил 8 ноябрь куни Бахмал туман Мўғол маҳалла фуқаролар йиғинида қишлоқ фаол аёллари, онахонлар ҳамда уйда ўтирган хотин-қизлар иштирокида "Бахтли оила, жамият таянчи" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилиб келган ва ҳозирда қарилик гаштини сураётган нуроний онахонлар ўз ҳаётий тажрибалари, кўп йиллик самарали меҳнатлари ва эришган ютуқларини тадбир иштирокчилари билан ўртоқлашдилар. Тадбир якунида наъмунали оила вакилларига, фаол хотин-қизларга МФЙнинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Мана шундай тадбирлар хотин-қизларнинг жамиятдаги фаолиятини оширишда, фарзандларини комил инсон қилиб тарбиялашда улкан замин ҳисобланади.
Бахмал тумани оила ва хотин-қизлар бўлими