Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди

08 август 2022 йил
306
0

Бугун 8 август куни Бахмал тумани ҳокимлигида "Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида" матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида туман ҳокими, унинг ўринбосарлари, масъул ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Матбуот анжуманида туман ҳокими биринчи ўринбосари Н.Шариповнинг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маърузаси тингланди.

Бахмал туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва нархларни барқарор сақлаш учун мавжуд ички имкониятлардан самарали фойдаланишни тақозо этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 18 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга мувофиқ, шунингдек, туман аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозорига маҳсулотларнинг ўз вақтида етказиб берилишини тизимли мониторинг ва назорат қилиш ҳамда бозорларда нарх-наволар кескин ошишининг олдини олиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Туманда бугунги кунда 163.1 минг нафар аҳолини тинч ва осойишта яшаши, туман иқтисодиётини ривожлантириш йўлида меҳнат қилиши ҳамда ҳаётидан рози бўлишлари учун Давлатимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратилиб берилмоқда.

Туманда бугунги кунда 163.1 минг нафар аҳолини тинч ва осойишта яшаши, туман иқтисодиётини ривожлантириш йўлида меҳнат қилиши ҳамда ҳаётидан рози бўлишлари учун Давлатимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратилиб берилмоқда.

Матбуот анжумани сўнгида тадбир иштирокчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив