Бахмал туманида зиёрат туризмини ривожлантириш мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди
Бахмал тумани ҳокимлигида туманда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида туман ҳокимлигининг масъул ҳодимлари, туман ташкилотлари раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ҳодимлари иштирок этишди.
Туман ҳудуди, асосан, тоғ олди текисликлари ва тоғлардан иборат. Бахмал туманининг жанубий қисмида Туркистон тизмаси ва унинг шимолий-ғарбий тармоғи — Молгузар тоғлари жойлашган (энг баланд жойи 2621 м). Молгузар тоғлари билан Туркистон тизмаси оралиғида Сангзор водийси бор. Иқлими кескин континентал. Январнинг ўртача температураси — 5° дан — 9° гача, июлники 25°, тоғли қисмида 15°. Йилига ўртача 300 — 750 мм ёғин тушади. Туман ҳудудида Саъд Ваққос ота булоғи бор. Тупроқлари асосан тўқ тусли бўз тупроқлар ва тоғ жигарранг тупроқлар тоғ ва баланд тоғ дашт тулроқлари, шарқида типик бўз тупроқлар тарқалган. Эфемер ва эфемероид, ксерофит ўсимликлари ўсади. Бутазор, арчазор, ёнғоқзорлар учрайди. Бодом, ёввойи олма, олча, дулана бор.
Туманда 60 дан ортиқ зиёратгоҳ, археологик топилмалар, архитектура обектлари ва монументал ёдгорликлар мавжуд. Булар орасида енг кўп ташриф буюрувчилар Ўсмат ота зиёратгоҳи, Новқа ота зиёратгоҳи, Саид мирҳалиллоҳ ота зиёратгоҳи ва Ҳўжа Кўндаланг зиёратгоҳлари бўлиб бунга маҳаллий ва ҳорижий туристлар ташриф буюради. Бу зиёратгоҳларга ҳар куни 100 га яқин туристлар ташриф буюради.
Ҳозирги кунда Баҳмал туманига маҳаллий ва ҳорижий туриcтларни янада кенгроқ жалб этиш учун Новқа МФЙ ҳудудида ;жойлаҳган “Новқа ота” зиёратгоҳи, Мўғол ҚФЙ ҳудудидаги “Саид Мирҳалиллоҳ” зиёратгоҳи ва Ўрмончи МФЙ ҳудудида ҳар бири 2 млрд.га яқин лойиҳалар қурилиш ишлари амалга оширилмоқда ва ушбу лойиҳалар 2022 йил 1 март ҳолатига иш фаолиятини бошлаш кўзда тутилган.
БАХМАЛ ТУМАНИНИНГ ТУРИСТИК ИМКОНИЯТЛАРИ
ЭКОЛОГИК -туркистон тоғ тизмаси бўйлаб ташкил этилган экосўқмоқларда экспедициялар ташкил этиш;
ТАРИХИЙ ИЛМИЙ ТУРИЗМ –”Буюк ипак йўли” , Искандар Зулқайнар ва Буюк Амир Темур каби тарихий шахслар ва қидимий Устрашана вилояти билан боғлиқ туризмни йўлга қўйиш.
АГРАР ТУРИЗМ- дехқончилик, асаларичилик, йилқичилик ва эчкичилик каби қишлоқ хўжалик ишлари билан танишиш;
СПОРТ СОҒЛОМЛАШТИРИШ ТУРИЗМИ-инсон организмининг астма, юрак–ошқозон касалликларини ҳаво ванналари, эчки сути ва қимиз ҳамда доривор гиёхлар билан даволаш;
ҚИШЛОҚ ТУРИЗМИ-қишлоқ ахолисинниг ўзига хос яшаш тарзи ва маданияти
ОВЧИЛИК ТУРИЗМИ-120 дан ортиқ турдаги қушларни ва йирик хайвонларни овлаш;
ГАСТРАНОМИК ТУРИЗМ – худуднинг тандир гўшт, қозон патир каби миллий таомларини татиб кўриш ва тайёрлаш жараёнида иштирок этиш;
ЭТНОГРАФИК ТУРИЗМ –фолклор жамоалари, хунармандчилиги, кўпкари, худуднинг урф-одатлари ва анъаналарини ўрганиш ва иштирок этиш.
ЗИЁРАТ ТУРИЗМ – зиёратгох ва қадамжолар билан боғлиқ туризм
ТОҒ ЧАНҒИ ТУРИЗМИ- қорли тоғларда чанғида сайр этиш
ФИТО ТУРИЗМ –худуддаги доривор гиёхлардан халқ табобатига доир дамламалар таёрлаш билан танишиш:
ОРНИТОЛОГИК ТУРИЗМ-Қушларни кузатиш, ҳаётини ўрганиш ва суратга олиш билан боғлик туризм.
Матбуот анжумани сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллардан жавоб олдилар.
Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари