Бахмал тумани ҳокимининг туман аҳлига мурожаати (видео)
Азиз туманимиз аҳли, қадрли юртдошлар!
Бугун нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунё аҳли, миллати, тили, динидан қатьий назар инсоният коронавирус пандемияси билан боғлиқ бўлган муаммолар гирдобида қолди.
Ҳар куни дунёнинг барча ахборот манбалари, айниқса ижтимоий тармоқлар орқали аҳволи оғир беморлар сони кўпайиб бораётгани, юз минглаб кишиларнинг бу касалликка чалинибминг афсуслар бўлсинки, нохуш оқибатлар, яъни ўлим ҳолатларининг кўпайиб бораётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Қадрли юртдошлар! Туманимиз аҳолиси!
Туманимизда пандемия билан боғлиқ вазият юзасидан вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари асосида туман Штаби ўз фаолиятини белгиланган чора-тадбирлар асосида амалга ошириб келмоқда. Хизмат ва шахсий телефонларимиз 24 соат ишлаб турибди.
Коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган уй шароитида даволаниши тартиби жорий этилганлиги муносабати билан, жами 198 нафарчет давлатлардан қайтган ва қайтганлар билан алоқада гумон қилинганлар уй шароитида тиббий назоратга олинган бўлиб, уларнинг171 нафаритиббий назоратдан чиқарилган.
Бугунги кун ҳолатига кўра 26 та оиланинг 88 нафар аъзолари кузатувга олинган, уларни дори-дармонга бўлган эхтиёжини инобатга олган ҳолда тумандаги барча дорихоналарда коронавирус инфекциясини даволашда фойдаланиладиган дори-дармонларни маҳаллий бюджет ва хомийлик маблағлари ҳисобидан таъминланиши белгилаб олинган ва заҳираси яратилган.
Бугунги кунга қадар фуқаролардан 1 минг 850 та тест синовлари олинган бўлса уларнинг 1 минг 312 тасининг анализ жавоблари чиқди. 325 таси текшириш жараёнлари давом этмоқда. Бир кунда ўртача 90-100 нафар фуқароларимиздан тест синовлари олинмоқда.
Тегишли ташкилот мутаҳассисларини жалб қилган ҳолда16 та ижтимоий 28 та хусусий дорихоналарнинг барчасида дори-дармонларнинг нархлари барқарорлигини таъминлаш чоралари кўрилган;
туманда коронавирус инфекцияси юқтирганликда гумон қилинган шахсларни вақтинчалик карантинда сақлаш учун 4 та тиббиёт муассасасида 157 та ўрин-жой (койка) ташкил этилиб, тўлиқ кроват ва керакли жиҳозлар билан таъминланган, шифокор ва ҳамширалар етарли.
Туманда фаолият олиб бораётган тиббиёт муассасаларини зарур дори-дармон билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг олти ойи давомида, жами 1 млрд 587 млн 662 мингсўм маблағ ажратилган.
Шундан, 706 млн 707 минг сўм маҳаллий бюджетдан,
880 млн 955 минг сўм республика бюджети ҳамда ҳомийлар маблағлари ҳисобидан ажратилган бўлиб, дори-дармон билан таъминлаш даражаси ўртача 86 фоизни ташкил этади.
Ҳозирги кунда туманимизда 381 млн сўмлик41 турдаги дори-дармон ва тиббий буюмлар заҳираси мавжуд.
Азиз дўстлар!
Мамлакатимизда Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан коронавирус тарқаб кетмаслиги ва аҳолини саломатлиги йўлида барча чоралар кўрилмоқда.
Шу асосда туманда шаҳарча, қишлоқ ва маҳаллалар бўйича зарур кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар ишлаб чиқилиб, тезкор чоралар олиб борилмоқда.
Туман миқёсида коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича мувофиқлаштириш махсус штаби томонидан ҳар куни туман миқёсида20 нафардан зиёд шахсий таркиб 2 та махсус техникалар ёрдамида барча шаҳарча, қишлоқ ва маҳаллаларда дезинфекциялаш ишларини амалга оширишмоқда.
Карантин тадбирлари эълон қилинган кундан бошлаб бугунги кунгача вилоятдаги барча шаҳарча, қишлоқ ва маҳаллаларига киришда 3 та карантин блокпостлар ташкил этилган бўлиб, мазкур блокпостлардан рухсатнома асосида ўтаётган юзлаб автотранспорт воситалари дезинфекция қилинди.
Шунингдек, Республика махсус камиссиясининг 2020 йил
10 июлдаги 35сонли баёнига асосан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари”ташкил этилди.
Бугунга келиб жамғармамизга 205 млн.дан зиёд ҳомийлик маблағлари келиб тушди. Бундан ташқари эҳтиёжманд оилаларга 46,5 тонна ун, 11 тонна ёғ, 3 тонна гўшт, шунингдек 206 млн сўмлик турли озиқ-овқат маҳсулотлари ҳомийлар томонидан етказиб берилди.
Марказга 1197 қисқа рақамлардан келаётган мурожаатлар ўрганилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз қариялар, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш йўлга қўйилган.
Жорий йилнинг 15 июлидан шу кунга қадар туманимиздаги
мингдан зиёд эҳтиёжманд оилаларга бирламчи озиқ-овқат ва зарурий дори-дармон воситалари етказиб берилди.
Азиз юртдошлар!
Бугунги дунё ҳамжамияти қатори мамлакатимизда ҳам пандемия туфайли жиддий синовни бошидан кечираётганлиги короновирус инфекциясини халқимиз “бир тану бир жон” бўлиб енгиш учун курашаётган мураккаб вазиятда муҳтарам юртбошимиз томонидан юртимиздаги тинчлик, осойишталик, ҳамжиҳатлик ва жиписликда олиб борилаётган барча эзгу амалларни ўз дуоларингиз билан йўқлашларингиз тарафдориман.
Муборак Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, бугунги пандемия карантин талаблари асосида хонадонингизда, оила даврасида байрамга тайёргарлик кўраётганлигингиздан хабардормиз.
Яратгандан, Сизга, оила аъзоларингиз билан сиҳат-саломатликда, бахтли ҳаёт кечиришингизни тилайман!
Бу вирус на мартаба ва на мансабни, на бойлик ва на давлатни аяб ўтиргани йўқ. Унинг чекланиш чегараси нима экани хаммамизга аён бўлиб улгурди. Ўз хонадонини тарк этмаслик инсоннинг ўзини, оиласини, юртини, атроф муҳитдаги барча инсонларни севиши, ҳурмат қилиши, эъзозлаши меъзонига айланганига тушунмаслик ва унга риоя этмаслик бугунги кун учун энг катта хиёнатдир.
Биз бу кунларда ҳар қачонгидан ҳам бирлашиб, баҳамжиҳатликда, “Пандемияга қарши кураш – ҳар биримизнинг виждон ишимиз”, “Ўзим, оилам, фарзандларим соғлиғи учун аввало ўзим жавобгарман”деган ғоя билан баҳамжиҳат бўлсак бу оғир кунларни биргаликда енгиб ўтишимизга иншонаман!
Яратганнинг ўзи бутун халқимизни ҳамда инсониятни бу офатдан тезроқ озод қилсин, барчамизни ўз паноҳида асрасин!УЙДА ҚОЛИНГ!
Эътиборингиз учун раҳмат!