Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал тумани Ўсмат шаҳарчасидаги буюм бозорининг кийим-кечак сотиладиган дўконлари абгор ҳолатга келиб қолгани тўғрисидаги видео лавҳага муносабат

Бахмал тумани Ўсмат шаҳарчасидаги буюм бозорининг кийим-кечак сотиладиган дўконлари абгор ҳолатга келиб қолгани тўғрисидаги видео лавҳага муносабат

19 сентябрь 2022 йил
247
0

“Бахмал туманидаги муаммолар” номи остида тарқалган хабар бўйича туман ҳокимлиги расмий муносабат берди

Бахмал тумани Ўсмат шаҳарчасидаги буюм бозорининг кийим-кечак сотиладиган дўконлари абгор ҳолатга келиб қолгани тўғрисидаги видео лавҳага тутуман ҳокимлиги муносабат билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги ПҚ-1326-сонли қарорига мувофиқ буюм бозорларини, турғун савдо нуқталаридан иборат савдо комплекслари этиб, қайта ташкил этиш юзасидан туман ҳокимининг 2009 йил 9 мартдаги қарорига асосан Ўсмат шаҳарчаси худудидан “Буюм бозори” қурилиши учун 0,70 гектар ер майдони бош режа асосида ажратиб берилган.

Ажратилган ер майдони “Буюм бозори” қурилиши учун лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа смета ҳужжатлари асосида 66 та дўконлар қурилиши режалатирилган. Шундан 2013 йилда 53 та дўконлар тадбиркорлик субъектлари томонидан қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган.

Мазкур “Буюм бозори” ҳафтада бир марталик (фақат якшанба) куни фаолият юритаётганлиги сабабли тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳақиқатда қаровсиз ва таъмирталаб ҳолатга  келиб қолган.

“Буюм бозори” ҳудудида туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, чиқиндилар чиқариб ташланди.

Туман ҳокимлиги ва тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда “Буюм бозори”да жойлашган тадбиркорларга тегишли бўлган турғун савдо дўконларини бугунги кун замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида қайта қуриш ва таъмирлаш ва атрофини ободонлаштириш ишлари бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив