Электр энергиясини тежаш ва иқтисод қилиш мақсадидаистеъмолчилар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилlb
“Жиззах ҳудудий элэктр тармоқлари корхонаси” АЖ Бахмал ТЭТК ва “Энергосавдо” Бахмал туман бўлими ҳамда туман прокуратураси ҳамкорлигида бир қатор белгиланган вазифалар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, электр энергиясини тежаш ва иқтисод қилиш мақсадидаистеъмолчилар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиши натижасида туман ҳокимининг тегишли фармойишларига асосан давлат идоралари, ижтимоий соҳа ва туризм объектлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларига режа асосида ўтган 2024 йилда жами 1148,4 квт қуёш панелларини ўрнатилди.
Бундан ташқари, электр энергиясидан муддати ўтган қарздорликларни ундириш мақсадида ғаллаорол туманлараро иқтисодий судига 214,3 минг сўмлик, сони 25 та, ғаллаорол туман фуқаролик судига 234,1 минг сўмлик 47 та қарздорликлар ундирувга чиқарилган бўлиб, мавжуд қарздорликларни қоплаш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, Бахмал туманида аҳоли ва юридик истеъмолчилар томонидан 300 та ноқонуний ва қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, истеъмолчиларга жами 421,742,8 млн сўм миқдорида жарималар қўлланилиб, қоидабузарликлир учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Ҳозирда ушубу маъмурий ҳуқуқбузарликлар оқибатда тўланмаган 192,256.4 млн сўм маблағларни туман прокуратураси ва мажбурий ижро бюросининг туман бўлими томонидан ундириш чоралари кўрилмоқда.
Бахмал ТЭТК томонидан электр тармоқларини таъмирлаш, қайта реконструкция қилиш ва электр энергиясини узлуксиз таьминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, ўтган 2024 йилда тумандаги маҳаллаларга давлат дастури асосида 50 тарансформаторлар мукаммал таъмир таьмирдан чиқарилган бўлса, 7 таси янгисига алмаштирилди. Хусусан, 73 та жорий таъмир амалга оширилиб, 218 дона темир –бетон таянч устунлари ўрнатилди. Жами, 8 км 300 метрдан ортиқ замонавий сип қопламали кабеллар электр тармоқлари тортилиб, энергия ёўқотишлар олди олинишига эришилди.