РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 25 март куни Миллий телеканалининг “Миллар” дастури орқали “Бахмал тумани “Бунёдкор” маҳалла аҳолисини йиллар давомида қийнаб, хавотирга солиб келаётган авария холатидаги электр тармоғи билан боғлиқ муаммо ўрганилди” мазмунида танқидий хабар эфирга узатилган эди.
Тумандаги “Бунёдкор” МФЙ ҳудудидаги Янгихаёт, Мустақиллик, Тутзор, Буюк воҳа, Янги ўрай, Бўстон, Ал Фаробий ва Сўғдиёна кўчаларида жойлашган жами 150 та аҳоли яшаш xонадонлари электр энергияси билан Самарқанд вилояти Булунғур тумани электр таъминоти корхонасига қарашли ҳаво тармоғи орқали таминланган. Электр энергиясидан фойдаланиш учун истеъмолчилар билан Булунғур ТEТ корхонаси ўртасида “истеъмол шартнома”си тузилган.
Ҳозирда, ҳудуддаги яроқсиз электр симёғочларни таъмирлаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъуллар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Бахмал туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати