Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » ИНСОН ҚОНУНЛАРНИ БИЛИШИ ВА УНГА АМАЛ ҚИЛИШИ ДОИРАСИДА ЭРКИНДИР

ИНСОН ҚОНУНЛАРНИ БИЛИШИ ВА УНГА АМАЛ ҚИЛИШИ ДОИРАСИДА ЭРКИНДИР

13 декабрь 2024 йил
36
0

Picture backgroundЯнги Ўзбекистонни барпо этиш бу шунчаки хоҳиш истак ёки субъектив ходиса эмас, балки туб тарихий асосларга эга бўлган, мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий вазиятнинг ўзи тақозо этаётган, халқимизнинг асрий орзу интилишларига мос, унинг миллий манфаатларига тўла мос келадиган объектив заруратдир.

     Ҳурматли президентимизнинг Янги Ўзбекистон стратегияси китобининг муқаддима қисми шундай бошланади “Дунёда ҳеч қачон бир хил тонг отган эмас” ...

Демак бугун барчамизнинг олдимизда янгиланган конституциявий-ҳуқуқий шароитларда мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш зарурати вужудга келмоқда. 

Халқимизнинг эркин ва фаровон, қудратли Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича хоҳиш иродасини рўёбга чиқариш, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратиш, соғлом, билимли ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим бўғинига айланган кучли иқтисодиётни шакиллантириш, адолат, қонун устуворлиги, хавфсизлик ва барқарорликни кафолатли таъминлаш мақсадида аниқ натижага йўналитирилган Ўзбекистон – 2030 стратегиясини қабул қилдик. Бунинг учун ҳуқуқий кафолот конституциямиз бор, асосий масала уни ҳаётга тадбиқ этиш.

      Инсон қонунларни билиши ва унга амал қилиши доирасида эркиндир. Эркинлик эса англаб олинган заруратдир. Ҳар қандай қонунга хос белгилардан бири зарурийликдир, яъни объектив тарзда амалга ошиш, ўз-ўзидан намоён бўлишидир. Эркинлик ана шу зарурийликни англаб олиш ва унга амал қилишдан иборат фаолиятни англатади.

Авваламбор халқимизнинг, ёшларимизнинг ҳуқуқий онгини ривожлантириш, уларнинг қалбида қонунларга бўлган ҳурмат туйғусини шакллантиришимиз муҳимдир.

Бу борада Имом Мотуридий, Қонунлар қонуни – виждондир! Деб бежизга айтмаган. Янги Конституциямизнинг аҳамиятли томони шундаки,

Биринчидан, бугун Янги Ўзбекистоннинг ислоҳотлар мазказида инсон ва унинг қадри энг асосий ўринга кўтарилди. Демак, Инсон – жамият – давлат тамойилини қонунчилигимиз ва ҳуқуқий амалиётимизда янада мустаҳкамлашимиз зарур.

  Иккинчидан, иқтисодий ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатини таъминлаш бош мезонга айланди. Бу халқпарвар давлат барпо этишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

  Учинчидан, бугунги ислоҳотларимизнинг асосий ҳаракатлантирувчи ва ташаббускори бу албатта жамият. Жамият ислоҳотлар ташаббускори деган эзгу ғоя Конституциямизда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақоми конституциявий жиҳатдан мустаҳкамланди.

  Тўртинчидан, Конституциямизда оила институтини ривожлантириш, эзгу инсоний қадриятларимизни келгуси авлодларга безавол етказиш, миллатлараро тотувлик мустаҳкамлаб қўйилди.

  Бешинчидан, янги Ўзбекистоннинг энг аосий кучи бу албатта ёшлар ҳисобланади. Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, ёшлар соҳасидаги давлат сиёсати Конституцяда белгилаб қўйилди.

  Олтинчидан, мамлакатимизда адолатли ижтимоий сиёсатнинг юритилиши, яъни жорий қилинган ёшлар, аёллар, темир дафтарлари.

  Янги Ўзбекистон ижтимоий давлат деган тамойил конституциявий қоидага айлантирилди. Шу боис конституциямизнинг айрим моддаларига, уларнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтсак. 

1-модда. Ўзбекистон бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат. Давлатнинг “Ўзбекистон Республикаси” ва “Ўзбекистон” деган номлари бир маънони англатади.

суверен давлат – ўз ҳудудида тўла-тўкис ҳукмронлик ва мутлоқ юрисдикциясига эга бўлиш демакдир.

демократия – халқ ҳокимиятини ифода этиб, давлат бошқарувида сайланиш ва ўз вакилларини сайлаш орқали барчанинг тенг ҳуқуқли иштироки таъминланишини кўзда тутади.

ҳуқуқий -  барча жараёнлар қонун асосида юритилиши.

ижтимоий – ҳар бир фуқарога ўз салоҳиятини  рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш.

дунёвий давлат – давлат ва дин бир биридан ажратилган. Давлат диний эътиқоддан қатъий назар барчага бир хил муносабатда бўлади.

         Шу билан бирга конституциянинг 154-моддасида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига  ўзгартириш ва қўшимчалар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган конституциявий қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади.

         Ушбу Конституция 1-моддасининг ва ушбу модда иккинчи қисмининг қоидалари қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас деб белгилаб қўйилган.  

         Демак, Ўзбекистон ҳеч қачон демократиядан воз кечмайди, ҳуқуқий давлатга содиқлигини назарда тутмоқда.

Конституция тўғридан-тўғри амал қилади.

15-модда. Ўзбекистон Рспубликасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.

Бу дегани, Констиутуциянинг тўғридан-тўғри амал қилиши фуқароларга нафақат қонунлар балки бевосита конституциядаги нормаларга ҳам асосланган ҳолда иш олиб боришга, хусусан судга мурожаат қилиш имконини беради.

Имтиёзлар фақат қонуга мувофиқ белгиланади ва ижтимоий адолат принципига мос бўлиши шарт (19-модда).

Барча ноаниқликлар инсон фоййдасига талқин этилади.  Ижтимоий муносабатлар чексиз шаклларга эга бўлгани учун уларни норматив ҳуқуқий хужжатларда тўлиқ кодификация қилиб чиқиш имконсиз.

Шунинг учун Конститутциямизнинг 20-моддасида Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади деб белгилаб қўйилган.

Инсон ҳуқуқлари ижтимоий ахлоқ ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида чекланиши мумкин.

Масалан, конституциянинг 21,33 моддаларида бу ҳақда баён этилган. Хусусан, Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлигини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг хуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек, давлат сирлари ёки  қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ошкор этилишининг олдини олиш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин.

Ўқитувчилар алоҳида эътироф этилган.

Конституцияда алоҳида тилга олинган ягона касб эгалари бу ўқитувчилар. Қолгани ҳуқуқ соҳаси вакиллари (судя, прокурор, адвокат) бошқа ҳолатларда касб эгалари эмас соҳалар ҳақида гап кетади ОАВ, турли жамоат бирлашмалари.

52-модда. Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.

Давлат ўқитувчининг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади. 

Ернинг хусусий мулк бўлиши мумкинлиги.

68-модда. Ер, ерости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умумиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Ер қонунда назарда тутилган ҳамда оқилона фойдаланишни ва уни умумиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин.

ОАВ фаолиятига тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлади.

      81-модда. ОАВ эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар. Давлат ОАВ фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди. ОАВ ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир.

82-модда. Цензурага йўл қўйилмайди. ОАВнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Давлат бошқарувидаги ўзгаришлар.

  Янги тахрирдаги Конституцияда Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига ўтказилган.

  Назорат органлари, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар фаолияти устидан парламент назорати ва функциялари кучайтирилди. Хусусан, Конституцияда, Бош прокурор ва Ҳисоб палатаси раҳбарларига номзод аввал сенатда кўриб чиқилиши кейин президент томонидан тайинланиши белгилаб куйилди.

  Яна бир янгилик, Сенатга қонунчиликка оид таклифларни қонунчилик ташаббуси тартибида Қонунчилик палатасига киритиш ҳуқуқи берилди, юқори палатанинг қонунчилик ва назорат-таҳлил фаолияти самарадарлигини, шу жумладан халқни қийнаётган масалаларнинг қонуний ечимини ҳал этиш бўйича фаолияти натижадорлигини оширига хизмат қилади.

 

СИДДИҚОВ Рискул,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив