Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60

Расмий муносабат

20 сентябрь 2024 йил
48
0

Жорий йилнинг 19 сентябр куни "Менинг юртим" телеканалининг "Марказий студио" информацион дастури орқали Бахмал туманидаги "Чоршанба" бозори ҳақида "Санитария талабларига жавоб бермайдиган бозор ҳолати яхшиландими?" мавзусида танқидий-таҳлилий ҳабар эфирга узатилган эди.

Ушбу холат юзасидан Бахмал туман ҳокимлиги Ахборот хизмати Сизга шуни ёзиб маълум қиладики, маҳаллий бозорларни реконструксия қилиш ва таъмилаш учун давлат бюджетидан маблағ ажратиш тўғрисида бирорта қарор ва фармонларда рухсат этилмаганлиги сабабли туман ҳудудидаги "Чоршанба" деҳқон бозори давлат хусусий шерикчилик асосида амалдаги қонунчиликка асосан хусусий тадбиркорга 49 йилга шартнома асосида берилиши кўзда тутилган.

Ҳозирда, бир қатор тадбиркорларнинг лойиҳалари кўриб чиқилиб, танлов асосида банк кредити ажратилиш ва ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш ишлари 2025 йилда бошланишини ҳисобга олиб, унгача куз-қиш мавсумида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бозор ҳудудига бетон қопламаси ётқизилиши режалаштирилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив