Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Ғалла майдонларида ҳосилдорликни ошириш учун биостимулияторлар билан тракторларда суспензия ўтказиш тартиби бўйича ТАВСИЯНОМА

Ғалла майдонларида ҳосилдорликни ошириш учун биостимулияторлар билан тракторларда суспензия ўтказиш тартиби бўйича ТАВСИЯНОМА

29 апрель 2024 йил
173
0

 1 га майдон учун биостимулияторли аралашма ҳамда карбомидли эритма билан ишлов бериш тартиби
Биринчи ишлов: Ғалла майдонларида ҳосилдорликда юқори самарадорликка эришиш ҳамда ғалла кўчатларини ташқи салбий омилларга чидамлилигини оширишда баргидан биринчи озиқлантириш учун Фитовак биостимулиятори 0,5 л/га, Моби гумин биостимулиятори 1,0 л/га, Мобифос биостимулиятори 1,0 л/га, ҳамда ғалланинг ривожланиш ҳолатига қараб 6-7 кг карбомид минерал ўғити эритмаси, 0,2 кг дан кир порошоги сарфланади.

 Иккинчи ишлов: Суспензия таркиби Фитовак биостимулиятори 0,5 л/га Моби гумин биостимулиятори 1,0 л/га, ғалланинг ривожланиш ҳолатига қараб 7-8 кг карбомид минерал ўғити эритмаси ҳамда 0,2 кг дан кир порошоги сарфланади.

 Эслатма! бунда суюқлик сув сарфи гектарига 300 литрдан кам бўлмаган ҳолатда ишловларни амалга ошириш керак бўлади.
Шўр бўлганлиги сабабли зовур сувларидан фойдаланиш таъқиқланади.

“Ўзагроинспекция”нинг Бахмал туман бўлими бошлиғи С.Мухаммадиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив