Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида иштирок этувчи давлат органлари
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи сифатида қуйидагиларни амалга оширади:
аҳолини рўйхатга олиш бўйича методика ва қўлланма материаллар тайёрлайди ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлайди;
аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади;
аҳолини рўйхатга олиш варағидаги маълумотларни киритиш, қайта ишлаш ва якуний маълумотларни ўз вақтида олиш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилишини ташкил қилади;
аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини чоп этиш, моддий-техник таъминот воситаларини тайёрлаш (сотиб олиш) ва уларни ўз вақтида ҳудудларга етказиб бериш ишларини ташкил этади;
аҳолини рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини белгилайди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий статистика бошқармалари) ходимларини ўқитишни ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда аҳолини рўйхатга олишда фойдаланиладиган картографик материалларни тайёрлаш бўйича техник шартларни ишлаб чиқади;
аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда маълумотларни киритиш ва қайта ишлаш учун вақтинчалик биноларни ажратиш бўйича қўлланмани ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш ҳақида аҳолини хабардор қилиш ишларини (шу жумладан, SMS-хабарнома, аудио ва видео реклама материаллари, нашрлар ва бошқалар) мувофиқлаштиради;
аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари ҳудудий комиссиялар билан биргаликда сифатли ўтказилишини ташкил этишга кўмаклашади;
шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади.
Туман Аҳолини рўйхатга
олиш бўлими бошлиғи
Ш.Қурбонназаров