Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал тумани ҳокими Эргашев Азиз Мамарасуловичнинг ҳудуд ёшларига МУРОЖААТИ

Бахмал тумани ҳокими Эргашев Азиз Мамарасуловичнинг ҳудуд ёшларига МУРОЖААТИ

23 апрель 2024 йил
142
0


Азиз ёшлар!

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлида  юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ.

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган ва бу тизим замон талабларига ҳамоҳанг равишда такомиллаштириб борилмоқда.

Хусусан, бугунгача парламент томонидан ёшларга оид 40 дан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлиб, 30 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинган.

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Президент сифатида биринчи имзолаган қонун ҳужжати – 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун эканида ҳам рамзий мазмун-моҳият мужассам.   

Бинобарин, аҳолисининг ярмидан кўпроғи ёшлардан иборат бўлган мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол, интеллектуал салоҳиятли, ўз қатъий позициясига эга, юртда амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ бўлмаган, юртнинг эртанги муносиб келажаги учун дахлдорликка тайёр, мақсадга интилувчан, серғайрат, ватанпарвар, садоқатли, комил шахслар сифатида тарбиялаш муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Қадрли ёшлар!      

Давлатимиз Раҳбари томонидан мамлакатимизда жорий йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши,ҳар бир маҳаллада ёшлар билан манзилли ишлаш борасида олдимизга улкан вазифаларни қўймоқда.

Шу боис, жорий йилда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўрамиз.

Бунинг учун, биринчи навбатда “Ёшлар дафтари”тизими орқали 619  нафар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга асосий эътиборимизни қаратамиз.

“Ёшлар баланси” асосида 1 минг 155  нафар давлат кўмагига муҳтож ёшларни 47 нафар сектор ва ташкилот раҳбарларига бириктириб, йил якунига қадар уларни тўлиқ “яшил” тоифага ўтказамиз.

Йил якунига қадар тадбиркорлик қилиш истагидаги 203 нафар ёшларимизнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 6 млрд 699 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратамиз.

Деҳқончилик қилиш истагидаги 800 нафар ёшларга 400 гектар унумдор экин майдонларидан ер ажратиб, ҳар бир ёшнинг йилига ўртача
40-50 млн сўм даромадга эга бўлишини таъминлаймиз.

Шунингдек, хорижда ишлаш истагидаги 220  нафар ёшларни мономарказ, касб-ҳунармаркази ва техникумда чет тили ва касб-ҳунарга ўқитиб, ташкиллаштирилган тартибда ривожланган давлатлардаги хавфсиз ва юқоридаромадли иш ўринларига юборамиз.

450 нафар битирувчиларимизни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касбларга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаймиз.

Хорижий тил сертификатига эга ёшлар сонини 4 минг  512  нафарга, ёш китобхонлар сонини 10 минг нафарга етказиш чораларини кўрамиз.

Бунинг учун ўқувчи ёшларимизни иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш бўйича мактабларда барча зарур шароитларни яратамиз.

Ай-Ти соҳасига қизиқиши бор 70 нафар ёшларни “Ҳар бир маҳалладан икки нафар дастурчи”лойиҳасига жалб қилиш орқали соҳадаги юқори даромадли ишлар билан таъминлаймиз.

Шунингдек, туманимизда 6 та мактаб, 4 та  мактабгача таълим ташкилоти  барпо этилади, 1 та ёшлар сайилгоҳи, 1 та ёшлар ижод кўчаси, ташкил этилади.

Олдимизга  қўйган  бу  улкан режа  ва вазифаларни амалга оширишда сиз азиз ёшларимиз биз билан бир сафда бўлиб бор куч ва имкониятингизни сафарбар этишингизга, ташаббусни ўз қўлингизга олиб, маҳаллангиз ва тенгқурларингизнинг ҳаётини яхшилаш, туманимизни янада обод қилиш йўлида бор куч ғайратингизни аямаслигингизга ишонамиз.

Биз туман раҳбарлари сиз азиз ёшларимизнинг таклиф ва ташаббусларини амалга ошириш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этишга тайёрмиз.

Лекин,“Қарс икки қўлдан чиқади” – деган доно нақлга таяниб, сиз азиз ёшларимиз ҳар дақиқанинг қадрига етиб, ўз устингизда тўхтовсиз ишлашингиз, китоб ўқишингиз ҳамда хорижий тилларни ўрганишни “қатъий кун тартибингиз”га  айлантиришингиз ҳамда туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга камарбаста бўлишингиз лозим.

Умуман олганда биз туман раҳбарияти сизларни доим қўллаб-қувватлаймиз.

Туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга сиз азиз ёшларни ҳам ташаббус ва фаоллик кўрсатишга чақириб қоламиз.

 

Этиборингиз учун раҳмат!

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив