Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал туманида ёшларга яратилган шароитлар ва қилинаётган ишлар хусусида матбуот анжумани ўтказилди

Бахмал туманида ёшларга яратилган шароитлар ва қилинаётган ишлар хусусида матбуот анжумани ўтказилди

23 май 2022 йил
291
0

 

Ўзбекистон Республикаси Президентимизнинг 2017 йил 5 июль куни “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармони қабул қилиниб, Фармонда Ўзбекистон ёшлар иттифоқига 12 та устувор йўналиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва вазифалар белгилаб берилди:

Белгилаб берилган 12 та устувор йўналишлардаги вазифалар ҳамда ёшларнинг ташаббуслари, ғоялари, фикрлари ҳамда интилишларини инобатга олган ҳолда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳам ўз иш фаолиятини белгилаб олди, бу борада маълум ишлар амалга оширилди.

 

Ёшлар ўртасида зиёрат туризимини ривожлантириш мақсадида қадимий шаҳарлар Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига шунингдек, туманимиздаги “Новқа ота”, “Боғимозор ота”, “Ўсмат ота”, “Молгузар ота”, “Қиличли ота”, “Теракли ота” ва “Ҳўжа кўндаланг ота” зиёратгохларига 100 дан ортиқ саёхатлар ташкил этилди. Саёхат давомида ёшлар оммаси билан биргаликда кам таъминланган оила фарзандлари, махсус рўйхатларда турувчи вояга етмаган ёшлар ва уюшмаган ёшлар иштирок этишлари таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 18 мартдаги “Ёшлар ўртасида китобхонлик, маданият ва санъат, интеллектуал ўйинлар ахборот техналогиялари, спорт турлари бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги№05-1-622-сонли хатига асосан туманда ёшлар ўртасида спортнинг футбуол, мини футбол, баскетбол, волейбол, шахмат, шашка, стритбол, воркоут, стол тенниси, енгил атлетика турлари бўйича маҳалла, сектор ва туман босқичлари 300 дан ортиқ мусобақалар ўтказилди ва тизимли равишда давом этмоқда. Шунингдек, “Қувноқлар ва зукколар” танловлари, “Заковат” интелектуал ўйинлари ташкил этилмоқда.

 

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида тумандаги 23241 ва 9255-сонли ҳарбий қисмлар билан биргаликда “Кўпкураш”, “Бургутлар”, “Шунқорлар”, “Ёш чегарачилар”, “Темурбеклар” ҳарбий спорт-мусобақалари ўтказиш билан бир қаторда “Очиқ эшиклар куни”, ҳарбий техникалар кўргазмаси, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги юзасидан ёшлар билан мунтазам учрашувлар ўтказилмоқда. Шуни билан биргаликда “Кўпкураш” ҳарбий ватанпарварлик мусобақасининг маҳалла, сектор ва туман босқичлари юқори савияда ташкил этилиб, якуний натижаларга кўра новқа МФЙнинг “Бургутлар” жамоаси 1-ўринни эгаллади ва вилоят босқичига йўлланма олдилар. Мусобақаларнинг барча босқичларида 3000 дан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Шу жумладан ёшлар ўртасида одам савдосини олдини олиш, уларни диний экстремизм ва терроризм таҳдидларидан асраш борасида амалий ҳамда 100 дан ортиқ тарғибот ишлари олиб борилди.

Жойларда аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ва ёшларни китоб ўқишга қизиқишини янада ошириш учун “Ёш китобхон” танлови, “Назм ва наво” кечалари, “Мушоира”, “Ёшлар овози”, “Адабиётга эътибор-маънавиятга, келажакка эътибор" шиори остида  200 дан ортиқ танлов ва тадбирлар ўтказилди.

 

Бахмал туманида 2022 йилнинг 24 май санасига қадар 873 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож ёшлар “Ёшлар дафтарига” киритилиб, шундан 496 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилди. Жумладан, 224 нафар ёшларга 244,4 млн сўмлик бир марталик моддий ёрдам, 1 нафарига асбоб ускуна ва меҳнат қуроллари ҳарид қилиш учун 8 млн сўмлик субсидия 204 нафар ёшларга 309,5 млн сўмлик тўлов контрак маблағининг бир қисми 25 нафар ёшларнинг 36,4 млн сўмлик сафарбарлик чақируви резерви хизмат бадаллари тўлаб берилди.   

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан 30 июнь “Ёшлар куни” байрами муносабати июнь ойи ёшлар ойлиги доирасида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кучли тайёргарлик ишлари олиб борилаятганлини қайд этиб ўтилди.

Матбуот анжумани сўнгида тадбир иштирокчиларининг қизиқтирган соволларига жавоблар берилди.

Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив