Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Жиноят ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиришлар киритилди

Жиноят ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиришлар киритилди

25 сентябрь 2023 йил
232
0

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-823 ҳамда 829-сонли қонунига мувофиқ Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра,  Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг  «1221-модда. Болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш, худди шундай хатти-ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса ёхуд Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган ва чет давлат ҳудудида турган боланинг суд томонидан белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтарилишини таъминламаслик, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

б) баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —

уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:

а) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

б) жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса;

в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган боланинг Ўзбекистон Республикасига қайтарилишини жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кун ичида таъминлаган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади, бундан ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек илгари ушбу модда бўйича жавобгарликдан озод қилинган шахслар мустасно».

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 9-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс бу ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойда амал қилаётган қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар улар чет давлат ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган ва ушбу Кодекснинг 476-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун ўша давлатнинг қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилмаган бўлса, ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади»;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

МЖтКнинг  476-модда билан тўлдирилсин:

«476-модда. Болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Боланинг чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирилганлиги ҳақидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда кўпи билан ўттиз кунлик муддат белгилаган ҳолда суд мазкур маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг зиммасига болани чет давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига қайтариш ёхуд ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш мажбуриятини юклатади. Отанинг, онанинг ёки улар ўрнини босувчи шахснинг ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахснинг илтимосномасига кўра мазкур муддат яна ўттиз кунга узайтирилиши мумкин»;

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги 829-сонли қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг  58-модда иккинчи қисмининг «б» банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) тинчлик ва хавфсизликка қарши тамом бўлмаган жиноятлар учун, шунингдек қуйидагилар билан:

жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш билан;

ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан;

ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан;

вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этиш билан;

вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналарни ташкил этиш ёки сақлаш билан;

ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролини, бундай қурол яратишда фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материалларни ҳамда ускуналарни, радиоактив материалларни контрабанда қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар учун жазолар тайинлашда қўлланилмайди»;

ЖК 661-модданинг биринчи қисмидаги «121-моддасининг биринчи қисмида (аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш), 122-моддасида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 123-моддасида (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 125-моддасининг биринчи қисмида (фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш)» деган сўзлар «121-моддасининг биринчи қисмида (шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш), 122-моддасида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 123-моддасида (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 125-моддасининг биринчи қисмида (фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш), 1261-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида (оилавий (маиший) зўравонлик)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ЖК 73-модданинг тўртинчи қисмининг «г» банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«г) жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига текканлик ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсни жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда жинсий алоқа қилишга мажбур этганлик, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилганлик ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирганлик ёки унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик, вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирганлик, худди шунингдек уни тайёрлаганлик, тарқатганлик, реклама қилганлик, намойиш этганлик ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этганлик, вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилганлик, фоҳишахоналарни ташкил этганлик ёки сақлаганлик, Ўзбекистон Республикасига, тинчликка ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят содир этганлик, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа хилдаги оммавий қирғин қуролларини, шундай қуролларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материал ва ускуналарни, контрабанда қилганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди»;

ЖК 87-модданинг биринчи қисмидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияда» деган сўзлар «болалар масалалари бўйича комиссияда» деган сўзлар билан алмаштирилганлиги, 104-модда биринчи қисмининг диспозицияси «ва ушбу Кодекснинг 1261-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса» деган сўзлар билан тўлдирилганлиги, 105-модда биринчи қисмининг диспозицияси «ушбу Кодекснинг 1261-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса» деган сўзлар билан тўлдирилганлиги, 109-модда иккинчи қисмининг диспозицияси «ушбу Кодекснинг 1261-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса» деган сўзлар билан тўлдирилганлиги, 110-модда биринчи қисмининг диспозицияси «104, 105-моддаларида» деган сўзлардан кейин «1261-моддасининг тўртинчи — саккизинчи қисмларида» деган сўзлар билан тўлдирилганлиги, 115-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилган:

«базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади»;

ЖК 118-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш, —

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Номусга тегиш:

а) икки ёки бир неча шахсга нисбатан;

б) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ушбу Кодекснинг 119, 121, 128 ва (ёки) 129-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан;

г) ўлдириш билан қўрқитиб;

д) ногиронлик белгисига эга эканлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, —

саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Номусга тегиш:

а) ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсга нисбатан;

б) яқин қариндошга, собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёхуд умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан;

в) жабрланувчини тарбиялаш, ўқитиш ва (ёки) унга ғамхўрлик қилиш мажбуриятларини бажараётган шахс томонидан, шунингдек жабрланувчига қараб туриш мажбуриятлари қонун билан зиммасига юклатилган таълим, тарбия, даволаш ёки бошқа муассасанинг ходими томонидан;

г) оммавий тартибсизликлар иштирокчиси томонидан;

д) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

е) оғир оқибатларга олиб келган бўлса, —

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш, —

ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

ЖК 119-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, —

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;

б) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ушбу Кодекснинг 118, 121, 128 ва (ёки) 129-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан;

г) ўлдириш билан қўрқитиб;

д) ногиронлик белгисига эга эканлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, —

саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсга нисбатан;

б) яқин қариндошига, собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёхуд умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан;

в) жабрланувчини тарбиялаш, ўқитиш ва (ёки) унга ғамхўрлик қилиш мажбуриятларини бажараётган шахс томонидан, шунингдек жабрланувчига қараб туриш мажбуриятлари қонун билан зиммасига юклатилган таълим, тарбия, даволаш ёки бошқа муассасанинг ходими томонидан;

г) оммавий тартибсизликлар иштирокчиси томонидан;

д) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

е) оғир оқибатларга олиб келган бўлса, —

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу моддада назарда тутилган ҳаракатлар ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, —

ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

ЖК  121-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«121-модда. Шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш

Хизмат, моддий ёки бошқа жиҳатдан айбдорга қарам бўлган шахсни жинсий алоқа қилишга ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга мажбур этиш, —

уч юз соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат оғир оқибатларга олиб келса, —

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, —

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракат:

а) ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсга нисбатан;

б) яқин қариндошига, собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёхуд умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан;

в) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ушбу Кодекснинг 118, 119, 128 ва (ёки) 129-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

г) оғир оқибатларга олиб келса, —

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

қуйидаги мазмундаги 1261-модда билан тўлдирилсин:

ЖК 1261-модда. Оилавий (маиший) зўравонлик

Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, шунингдек башарти бошқа жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир юз олтмиш соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш, ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир юз олтмиш соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан етмиш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлмаган ва ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган оқибатларга олиб келмаган, лекин соғлиқнинг узоқ вақт, яъни камида йигирма бир кун, аммо тўрт ойдан кўп бўлмаган даврда ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача йўқолишига сабаб бўлган қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, —

уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;

б) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;

в) ўта шафқатсизлик билан;

г) ғаразли ниятларда;

д) диний таассублар замирида;

е) бир гуруҳ шахслар томонидан;

ж) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ушбу Кодекснинг 97, 104 ва (ёки) 105-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

з) ўта хавфли рецидивист томонидан;

и) қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган бўлса, —

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилиятини йўқотишга ёхуд бирон аъзонинг ишдан чиқишига ёки унинг функциялари тамоман йўқолишига, руҳий ҳолатнинг бузилишига ёки соғлиқнинг бошқача тарзда ёмонлашувига, умумий меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисмининг йўқолишига ёки ҳомиланинг тушишига ёхуд баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашишига сабаб бўлса, —

беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;

б) вояга етмаган шахсга нисбатан;

в) ўта шафқатсизлик билан;

г) ғаразли ниятларда;

д) диний таассублар замирида;

е) бир гуруҳ шахслар томонидан;

ж) қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб содир этилган бўлса, —

етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;

б) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ушбу Кодекснинг 97 ва (ёки) 104-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

в) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

г) жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, —

ўн йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

128-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, —

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали содир этилган бўлса, —

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ушбу Кодекснинг 118, 119, 121 ва (ёки) 129-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

б) яқин қариндошига ёки бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга нисбатан;

в) жабрланувчини тарбиялаш, ўқитиш ва (ёки) унга ғамхўрлик қилиш мажбуриятларини бажараётган шахс томонидан, шунингдек жабрланувчига қараб туриш мажбуриятлари қонун билан зиммасига юклатилган таълим, тарбия, даволаш ёки бошқа муассасанинг ходими томонидан содир этилган бўлса, —

саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

1281-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1281-модда. Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш

Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, —

уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан тўрт йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

129-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш, —

икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан;

б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;

в) ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан;

г) ногиронлик белгисига эга эканлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан;

д) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ушбу Кодекснинг 118, 119, 121 ва (ёки) 128-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;

е) яқин қариндошига ёки бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга нисбатан;

ж) жабрланувчини тарбиялаш, ўқитиш ва (ёки) унга ғамхўрлик қилиш мажбуриятларини бажараётган шахс томонидан, шунингдек жабрланувчига қараб туриш мажбуриятлари қонун билан зиммасига юклатилган таълим, тарбия, даволаш ёки бошқа муассасанинг ходими томонидан содир этилган бўлса, —

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

         Ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса, —

        беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

130-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этиш, —

             беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

1301-модданинг:

номидаги «Зўравонликни ёки шафқатсизликни» деган сўзлар «Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

биринчи қисмининг диспозициясидаги «Зўравонликни ёки шафқатсизликни» деган сўзлар «Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 1413-модда билан тўлдирилсин:

«1413-модда. Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш

Шахс танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ёхуд бундай ахборотни тарқатиш билан қўрқитиш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, —

уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси

             7-модданинг иккинчи қисмидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» деган сўзлар «болалар масалалари бўйича комиссиялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

14-модданинг:

биринчи қисмидаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар тўғрисидаги низомда» деган сўзлар «Болалар масалалари бўйича комиссиялар тўғрисидаги низомда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

         иккинчи қисмидаги «вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялари» деган сўзлар «болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

            23-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин    

қуйидаги мазмундаги 281-модда билан тўлдирилсин:

«281-модда. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш ҳуқуқбузарни ижтимоий фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий равишда жалб этишдан иборат бўлиб, у судлар томонидан саккиз соатдан икки юз қирқ соатгача бўлган муддатга тайинланади. Агар ҳуқуқбузар ўқиётган бўлса, жамоат ишлари ўқишдан бўш вақтда бажарилади.

Ҳуқуқбузарлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг турлари мазкур жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар — ички ишлар органларининг пробация бўлинмалари томонидан белгиланади.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари пенсия ёшига етган шахсларга, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, ҳомиладор аёлларга, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, доимий ишга эга шахсларга, ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилмайди.

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиладиган шахслар иш ҳақининг эллик фоизи алимент мажбуриятлари бўйича қарзни тўлашга йўналтирилади.

Ҳуқуқбузар жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг ўталмаган муддатини ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг тўрт соати учун маъмурий қамоқнинг бир кунига тенг жазо билан ёхуд ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг саккиз соати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг жарима билан алмаштиради. Бунда маъмурий қамоқнинг муддати ўн беш суткадан, жариманинг миқдори эса базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаслиги керак.

Жазони ўташдан бўйин товланилган вақт жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди»;

291-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тартибда чиқариб юбориш Ўзбекистон Республикаси фуқаросига алимент тўлаш бўйича мажбуриятларга эга бўлган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди»;

6) қуйидаги мазмундаги 411-модда билан тўлдирилсин:

«411-модда. Шаҳвоний шилқимлик қилиш

Шаҳвоний шилқимлик қилиш, яъни шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, шахснинг ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта содир этиш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;

474-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

475-модда биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

қуйидаги мазмундаги 477-модда билан тўлдирилсин:

«477-модда. Ота-онанинг ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш бўйича мажбуриятларини бажармаслиги

Ота-она яшаш жойида вақтинча бўлмаганда ёхуд улар ўз ота-оналик мажбуриятларини бажара олмайдиган давр учун вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш бўйича мажбуриятларини бажармаслиги, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

52-модда иккинчи қисмининг диспозицияси «башарти ушбу Кодекснинг 592-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаса,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги 592-модда билан тўлдирилсин:

«592-модда. Оилавий (маиший) зўравонлик

Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқни амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни, қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсни дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;

1891-модданинг:

номидаги «Зўравонликни ёки шафқатсизликни» деган сўзлар «Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

диспозициясидаги «Зўравонликни ёки шафқатсизликни» деган сўзлар «Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

санкциясидаги «зўравонликни ёки шафқатсизликни» деган сўзлар «тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

242-модданинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3) болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари»;

243-модданинг:

номидаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларнинг» деган сўзлар «Болалар масалалари бўйича комиссияларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

матнидаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиялар» деган сўзлар «Болалар масалалари бўйича комиссиялар» деган сўзлар билан алмаштирилган

 

Эрназаров Максуд Маматқулович 

Жиноят ишлари бўйича

Бахмал туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив