Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Кадастр агентлиги Бахмал туман бўлими ходимлари иштирокида ўқув-семинар машғулоти ўтказилди

Кадастр агентлиги Бахмал туман бўлими ходимлари иштирокида ўқув-семинар машғулоти ўтказилди

16 январь 2023 йил
382
0

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги  “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни хисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60-моддаси иккинчи-тўртинчи қисмлари, 601, 68, 681, 69-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонунни мазмун мохияти ва ахамиятини Кадастр агентлиги Бахмал туман бўлими ходимларига тушунтирилди.

 

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

«Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик баравари, мансабдор шахсларга эса — уч юз баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасининг қайтарилишини таъминласа ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини бартараф этса, жавобгарликдан озод этилади»;

МЖтКнинг 601-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрилмаганлиги, шу жумладан ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги факти тўғрисида ваколатли органлар хабардор этилмаганлиги, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

МЖтКнинг 65-модда:

биринчи қисмининг санкциясидаги «бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача» деган сўзлар «етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг санкциясидаги «уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача» деган сўзлар «етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмининг санкциясидаги «беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача» деган сўзлар «ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмининг санкциясидаги «уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача» деган сўзлар «ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

МЖтКнинг 67-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

МЖтКнинг 68-модда:

номидаги «Хўжалик ичидаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

биринчи қисмининг:

ўзбекча матнидаги «тузилиши» деган сўз «тузиш» деган сўз билан алмаштирилсин;

санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари, мансабдор шахсларга эса — беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;

МЖтКнинг  681 ва 69-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«681-модда. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

69-модда. Чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш

Эгаликдаги, фойдаланишдаги ерларнинг чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва ўрмонлардаги чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ–708-сонли Қонуни таҳририда 16.08.2021 йилдан кучга кирганлигин имаълум қилди.

 

С.Эргашев

Жиноят ишлари бўйича

Бахмал туман суди раиси 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив