Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Гиёхвандлик жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари ва мазкур жиноятинг олдини олиш чоралари

Гиёхвандлик жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари ва мазкур жиноятинг олдини олиш чоралари

24 июль 2023 йил
189
0

 

Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг раиси М.Эрназаров томонидан Бахмал тумани Нурафшон махалла фуқаролар йиғинида гиёхвандлик жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари ва мазкур жиноятинг олдини олиш чоралари кўриш бўймча очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқот қилишдан мақсад, гиёхвандлик жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари ва мазкур жиноятинг олдини олиш чоралари ҳамда Бахмал туман ҳудудида содир этилган ушбу тоифадаги жиноятларни таҳлил қилишдир.

Гиёҳвандликни инсоният генофондига солаётган хавфи ҳозирнинг долзарб муаммоси эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу офатга қарши айни пайтда халқаро миқёсда мислсиз кураш олиб борилмоқда. Шунга қарамай, дунё бўйича тахминан 90 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик балосига гирифтор бўлган.

Гиёҳвандлик инсон соғлиғининг кушандаси, қанчадан қанча инсонларнинг умрига, соғлиғига зомин бўлаётган иллатдир.  Сабаби сурункали гиёҳвндликка берилганларнинг аксарияти 30 ёшгача ҳам яшамайди. Яна бир ҳавфлти томони ОИТС, вирусли гепатит ва бошқа ҳавфли касалликлар билан боғлиқ равишда илдиз отади.

Гиёҳвандлик қуйидаги оқибатларга олиб келади:

– Ўлим (гиёҳвандлик моддаларини қабул қилиш ёки ҳумор ҳолатидаги оғриқ оқибатида ва бошқа келтириб чиқарган касалликларнинг асорати туфайли);

– Гиёҳвандлик моддалирини истеъмол қилиш учун  қўлга киритиш йўлида жиноятга қўл уруш – қотиллик, босқинчилик, талончилик, ўғрилик фирибгарлик ва бошқалар;

– Бевосита гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга ҳилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни содир этгалиги учун жиноий жавобгарликка тортилиш;

         – Оиланинг барбод бўлиши;

         – Фарзандларнинг мажруҳ туғилиши;

         – Ҳеч нарсага қизиқмаслик;

         – Беҳаёлик ва бошқалар.

Жиноят кодексининг 270-276-моддаларини ўз ичига олган ХIХ боби "Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар" деб номланиб, бунинг учун қатъий жазо чоралари белгиланган.

Аммо жазо қанчалик оғир ва муқаррар бўлмасин, ўз қилмишининг оқибатини ўйламаган инсоннинг кўзи очилиши қийин. Чунки гиёҳвандликнинг ёвуз чангалига илинган инсон ундан қутилиб чиқиши амримаҳол бўлиб, аксинча у ўз турини ҳар томонга ёйишга интилиб, янги-янги қурбонларни домига тортади. Улар келтирган офатлар оилаларни бузилишига, ҳали туғилмаган гўдакларни келажакда мажруҳ, ногирон бўлиб қолишига, ёшларни умрини хазон бўлишига сабаб бўлади. Энг ачинарлиси, баъзи нафсини жиловлай олмаган кимсалар эътиқоди заиф, иродаси буш, гиёҳвандликка мойиллиги бор ёшларни турли қинғир йўллар билан тўзоғига илинтириб фойдаланишади.

Бугунги кунда  бундай иллатга қарши курашиш учун ҳозирда аҳоли орасида, оила, мактаб, маҳалла, мутассадди ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик ҳамкорлигида мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бу кўрилаётган чора-тадбирлар халқимизнинг инсонни умрига зомин бўлиши мумкин бўлган хавфдан ва турли иллатлардан ҳимояланишида қўл келиши назарда тутилган. Чунки соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш нафақат оилани балки мамлакат, қолаверса жамиятнинг ҳам олдида турган асосий ва муқаддас вазифасидир. Ушбу иллатга қарши курашишда авволо ўсиб улғаяётган фарзандларнинг қалбида инсонийлик фазилатларни, ватанга, ота-онага, дўстлари ва атрофдагиларга нисбатан меҳр-муҳаббат ва садоқат каби фазилатларни шакллантирмоқ керак. Асрлар оша шаклланиб, сайқал топиб келаётган қадриятларимизга ҳурмат ва эхтиром руҳида тарбиялаш эса уларни ҳар томонлама етук ва фозил инсонлар бўлиб камол топишишларида муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Гиёҳвандлик жинояти ҳақида бутун дунё ташвишга тушаётган бир пайтда мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро ушбу иллатнинг салбий оқибатларидан тегишли хулоса чиқариб олиши керак. Ушбу соҳадаги қонунбузарликнинг олдини олишда, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идоралари ва соғлиқни сақлаш муассасалари мутасаддилари, балки жамоатчилик бирлашмалари, ўзини ўзи бошқариш органлари, таълим муассасалари қолаверса, кенг жамоатчилик ҳар биримиз масъулдирмиз. Ҳар биримиз келажак авлод баркамоллиги, эртанги кунимиз фаровонлиги учун жавобгармиз.

Демак, масъулиятни ҳис қилган ҳолда ягона мақсад сари биргаликда илдам қадам ташлашимиз лозим.

 

М.Эрназаров 

Жиноят ишлари бўйича

Бахмал туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив