Расмий муносбат
Ижтимоий тармоқдаги Жиззах вилоятининг Бахмал тумани Музбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги номи “Ҳаққония-1” деб хато ёзилган кўча номи аслида маҳалла масъуллари ва кўча номи ёзилган пешлавҳани ўрнатган тадбиркорнинг эътиборсизлиги туфайли содир бўлган.
Жиззах вилоятининг Бахмал тумани Музбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини Музбулоқ қишлоғи “Ҳаққоният” кўчаси номи Географик объектлар тўғрисидаги қонун талаблари асосида, давлат экспертиза комиссиясининг 2021 йил 23 мартдаги 03-08-949-сонли экспертиза хулосасига биноан Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг 2021 йил 17 апрелдаги 161/27-6-сонли қарори билан тасдиқланган. Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгаши қарори имло хатоларисиз ёзилган.
2023 йилнинг 23 февралида “Grant universal konsulting” MCHJ раҳбари Б.Алижоновнинг мурожаати Бахмал тумани ҳокимлигида Ю-24 рақами билан рўйхатга олинган.
Мурожаатга туман ҳокимлиги томонидан туман Кадастр бўлими ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда географик объектлар номлари, хусусан кўча номлари ёзилишида такрорий ва имло хатоларисиз ёзилишига жиддий эътибор қаратган ҳолда пешлавҳларни ёзишга рухсат берилган.
Лекин тадбиркор томонидан юқоридаги хатоликка йўл қўйилган. Тадбиркорга йўл қўйилган хатоликни тўғрилаш юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди. Тадбиркор томонидан ушбу ҳолатни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.