Ижтимоий тармоқларда Бахмал тумани Узунбулоқ ҚФЙ Янгиобод қишлоғидаги ичимлик суви муаммолари ҳақидаги видео лавҳага муносабат
Видео лавҳада танқид қилинган Янгиобод қишлоғини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича мурожаат қилинган. Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги масъуллари, “Сув оқава” ДУК масъуллари иштирокида тузилган ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганишда ушбу видео лавҳа 2021 йил август ойида олинганлиги маълум бўлди.
Узунбулоқ маҳалласида 2022 йил 2 февралда MOEI-RIDP-DJI-W-24 лот билан "ОТАБЕК ҚУРИЛИШ БАРАКА" МЧЖ билан Узунбулоқ МФЙда 30,3 км ичимлик сув тармоғи ҳамда 9 та тик қудуқ, 9 та сув минораси қуриш бўйича
3 томонлама шартнома тузилаган, шартноманинг муддати 369 кун, 2023 йил 31 мартгача.
Бугунги кунгача Узунбулоқ ҚФЙ Янгиобод қишлоғида ичимлик суви бўйича муаммолар бартараф этилган бўлиб, 5,7 км тармоқ, 1 та тик қудуқ, 1 та сув минораси қуриб битқазилаган ҳамда фойдаланишга топшириш бўйича хужжатлар расмийлаштирилди.