Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Инсон Ҳуқуқлари ҳафталиги

Инсон Ҳуқуқлари ҳафталиги

24 февраль 2023 йил
410
0

Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари уйи ташкил этилди

Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман судининг раиси С.Эргашев "Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги" доирасида Бахмал туманидаги 37-сонли мактаб ўқувчилари билан билан учрашди.

Давра суҳбатини 37-сонли мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари очиб берди. Кун тартибидан эса "Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият" ҳамда "Судья ва ёшлар" мавзулари ўрин олди.

Суд раиси С.Эргашев ўз сўзида Ўзбекистон Республикасида барча тенг ҳуқуқ ва мажбуриятга эгалиги, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг ўзаги ҳисобланиши хусусида тўхталди.

Айниқса, инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар бевосита 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича "Ҳаракатлар стратегияси" билан чамбарчас боғлиқ. Мазкур тарихий ҳужжат доирасида қонун устуворлигига эришиш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, жазо турларини либераллаштириш, қийноқларнинг олдини олиш, гендер тенглигини, шунингдек, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сўз эркинлигини мустаҳкамлаш, қолаверса, инсонпарварлик тамойили асосида йўлдан адашганларга яна бир имкон бериш ҳамда уларни жамиятга мослаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. 2020 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси қабул қилингани ҳам инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида қўйилган муҳим қадамлардан бири бўлди, - дейди судья С.Эргашев.

Миллий стратегиянинг 58-бандида қийноқларнинг олдини олиш бўйича институционал механизмларни такомиллаштириш масаласи белгилангани ҳақида сўз юритди.

Ушбу банд ижросига тўхталадиган бўлсам, давлат раҳбарининг 2021 йил 26 июндаги "Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқлаштириш, қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларнинг тезкор ва холисона кўриб чиқилиши ҳамда айбдор шахсларнинг муқаррар жавобгарликка тортилиши механизмини такомиллаштириш, қийноққа солишдан жабрланганларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилишини ҳамда уларга етказилган зарарнинг компенсация қилинишини таъминлаш, қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш фаолиятига фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб этиш каби масалалар устувор йўналишлар сифатида белгиланди ва Омбудсман ҳузуридаги миллий превентив механизм (МПМ) фаолияти янада такомиллаштирилди. Жумладан, Омбудсман ҳузуридаги эксперт гуруҳи негизида Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари ташкил қилинди. Улар зиммасига қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларни тезкор бартараф этиш бўйича талабномаларни тегишли давлат органига тақдим қилиш, қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда иштирок этиш каби вазифалар юклатилди, - дейди 2021 йил давомида Омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 177 маротаба, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида эса 156 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилганини қайд этган судья.

Учрашув якунида ўқувчиларнинг соҳага оид саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилиб, бундай учрашувларни мунтазам олиб боришга келишиб олинди.

Тадбирда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

 

С.Эргашев

Жиноят ишлари бўйича

Бахмал туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив