Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Судлар фаолиятига “ягона дарча” тартиби жорий этилмоқда

Судлар фаолиятига “ягона дарча” тартиби жорий этилмоқда

03 декабрь 2021 йил
562
0


Суд тизимининг босқичма-босқич демократлаштирилиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қиладиган суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий тамойилга қатъий риоя этилиши Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар орасида марказий ўринни эгаллайди.

Зеро, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ таъминланишга эришишда одил судловнинг аҳамияти беқиёсдир. Одил судлов жамият ҳаётида, жамият аъзоларини ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини юксалтиришда, инсонларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Жиззах вилоят суди раис ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича ссудлов ҳайъати раиси Ж.Қаххоров, Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Норқўзиев Бахмал туман Давлат хизматлари марказида, туман адлия бўлими, тадбиркорлар ва бир гуруҳ фуқаролар иштирокида ягона дарча тизимини судлар фаолиятига татбиқ этиш лойиҳасининг аҳамияти хусусида тушунтириш ва ўзаро давра суҳбати ташкил этилди.

Сўнгги йилларда судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини берди.

Ушбу тизимнинг қулайлиги фуқаро бўладими ёки тадбиркорми судга даъво аризаси топширганда ушбу даъво аризаси ушбу судга эмас фуқаролик судига ёки иқтисодий судга, ёйинки маъмурий судга таалуқли бўладиган бўлса, шу суд фуқарорини, тадбиркорни овраю сарсон қилмасдан даъво аризасини қабул қилиб, даъво аризасини тегилши фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий судга юбориш чорасини кўради. Ушбу тартиб 2022 йил январ ойидан бошлаб тадбиқ этилади. Бунда судга мурожаат қилувчи фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳам вақти, ҳам нақди тежалишига олиб келади.

Давра суҳбатида янги жорий қилинаётган тизимнинг қулайлик ва афзалликлари борасида сўз юритилди, суҳбат жараёнида тадбир иштирокчилари ўз фикр мулоҳазаларини баён этдилар.

Шу каби тадбирлар Жиззах вилоятининг хар бир туман (шаҳар)ларидаги Давлат хизматлари марказларида фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича судлари судьялари томонидан ташкил этилди.

 

Т.Шерқулов

Ғаллаорол туманлараро судининг

судья ёрдамчиси 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив