Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида ислохотлар изчил давом этмоқда

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида ислохотлар изчил давом этмоқда

03 февраль 2022 йил
363
0

Ҳаммамизга маълум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон билан «Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари» тамойили асосида ишлаб чиқилган, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тасдиқланиб, у қуйидаги еттита устувор йўналишдан иборат:

- инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;

- мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;

- миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;

- адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

- маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш;

- миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш;

- мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш.

 

Иккинчи устувор йўналиш, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, бўйича Тараққиёт стратегиясида қуйидагилар назарда тутилган.

- Мулкий ҳуқуқларнинг даҳлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда давлат органларининг мулкий муносабатларга ноқонуний аралашувини чеклаш.

Хусусий мулк даҳлсизлиги ва ҳимояси кафолатларини кучайтириш, мулкий, шу жумладан ep участкасига бўлган ҳуқуқларни сўзсиз таъминлаш.

Хусусий мулк устуворлигини асосий тамойил сифатида белгилаш, шу жумладан давлат идорасининг расмий маълумотига ишониб мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизимини жорий этиш.

- Қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон қадрини ушбу жараённинг бош мезони сифатида белгилаш.

Маҳкумлар ва жазони ўтаб бўлган шахсларнинг меҳнат, ижтимоий таъминот ва халқаро эътироф этилган бошқа ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва жамиятга реинтеграциясига кўмаклашишнинг самарали механизмларини жорий этиш, ушбу йўналишда давлат ва жамият институтларининг биргаликдаги фаолиятини йўлга қўйиш.

Фуқароларга ҳуқуқий таъсир курсатиш, шу жумладан ҳаракатланиш эркинлигини чеклаш билан боғлиқ чораларни қўллашда қонунийликни сўзсиз таъминлаш ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш орқали жамоатчилик назоратини кучайтириш.

Фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш тизимини янада соддалаштириш ва аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, ушбу йўналишда бошланган ислоҳотларни якунига етказиш.

Жиноят, жиноят-процессуал ва жиноят ижроия қонунчилигини такомиллаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тизимига инсонпарварлик тамойилини кенг жорий этиш.

Қийноқларнинг олдини олиш бўйича превентив механизмларни такомиллаштириш ва ушбу йўналишда махсус қонун қабул қилиш.

Ювенал адлия тизимини шакллантириш ҳамда бола ҳуқуқлари қонунчилигини кодификациялаш.

- Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш.

Маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини қўллаш соҳасини кенгайтириш.

“Хабеас корпус” институтини янада ривожлантириш орқали тергов устидан суд назоратини кучайтириш.

Суд процессида томонларнинг ҳақиқий тенглик ва тортишув тамойилларини рўёбга чиқариш.

Судлар тизимида «ягона дарча» тамойилини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий этиш.

Суд тизимини босқичма-босқич рақамлаштириш, бюрократик ғов ва тўсиқларни бартараф этиш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини тубдан ошириш.

Низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларидан кенг фойдаланиш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш, ярашув институтини қўллаш доирасини янада кенгайтириш.

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашда судьялар ҳамжамияти органларининг ролини янада ошириш, судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини кенг жорий этиш ҳамда судьяларга ғайриқонуний тарзда таъсир ўтказишнинг олдини олиш бўйича таъсирчан механизмларни яратиш.

Судьялар корпусини шакллантиришда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, суд тизимидаги раҳбарлик лавозимларига тайинлашда сайланиш ва ҳисобдорлик каби демократик тамойилларни жорий этиш.

Суд тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ишларини олиб бориш.

- Суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг уз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш.

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш.

Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг муқобил, шу жумладан суддан ташқари усулларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш.

Мажбурий ижро органлари фаолиятига халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш ва айрим функцияларни (суд ҳужжатларидан ташқари) хусусий секторга ўтказиш, давлат ижрочилари иш юкламасини камайтириш.

Тараққиёт стратегиясидаги юқорида кўрсатилган барча чора-тадбирлар келгусида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари судларда ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

 

Жиззах туманлараро

маъмурий судининг судьяси

Мизроб Бахриев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив