Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватланмоқда

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватланмоқда

07 сентябрь 2022 йил
132
0

Ходимга ижтимоий нафақалар қандай тўланади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022 йил 8 июлдаги ПҚ-274 сонли Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқаролар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда ушбу фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг шаффоф ва самарали механизмларини жорий этиш мақсадида қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга кўра:

1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов (кейинги ўринларда — қўшимча тўлов) тўлаб борилади;

1941 — 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул етказиб бериладиган зарур кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига кийим-кечак хариди учун ҳар йили август ойида базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида тўланадиган компенсация (кейинги ўринларда — компенсация) жорий этилади.

Бунда, қўшимча тўлов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан пенсияларни ва нафақаларни тайинлашга масъул бўлган ташкилотга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида тақдим этиладиган маълумотлар асосида амалга оширилади.

Белгилансинки, компенсация ва қўшимча тўловлар мазкур бандда келтирилган шахсларга, уларнинг пенсиялари ва нафақалари тўланадиган тартибда тўланади.

Қўшимча тўлов ва компенсацияларни молиялаштириш қуйидагилар:

а) Пенсия жамғармаси ҳисобида турган пенсия ва нафақа олувчиларга:

қўшимча тўловлар — Пенсия жамғармаси маблағлари;

компенсациялар — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағларидан молиялаштирилади.

 

 

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Бахмал туман бўлими ходими

Ш.Маматқулов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив