Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватланмоқда

Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватланмоқда

10 август 2022 йил
292
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2022 йил 17 февралдаги ПФ-74 сон Ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, доимий парваришга муҳтож бўлган болаларни парваришлаётган оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий ёрдамнинг замонавий механизмларини амалга оширишда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида қарор қабул қилинди.

Мазкур қарорга кўра:

2022 йил 1 майдан бошлаб ногиронлик пенсиялари, шу жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсияси ҳамда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақасининг энг кам миқдори 698 000 сўм этиб белгилансин.

Белгилансинки, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:

а) ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг (кейинги ўринларда — ўзгалар парваришига муҳтож болалар) парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида нафақа тўлови (кейинги ўринларда — парваришлаш нафақаси) жорий этилади.

Бунда, парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;

б) парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожаатлари асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

  

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Бахмал туман бўлими ходими

М.Ўразбоев

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив