Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалари бўлган оилаларга парваришлаш нафақаси жорий этилади

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалари бўлган оилаларга парваришлаш нафақаси жорий этилади

24 февраль 2022 йил
224
0

Бухгалтерам некоторых бюджетных организаций повысят зарплату – Газета.uz

Жорий йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди.

Мазкур фармонга мувофиқ, 1 апрелдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, доимий парваришга муҳтож бўлган болаларни парваришлаётган оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий ёрдамнинг замонавий механизмларини амалга оширишда янгича ёндашувлар жорий этилади.
Хусусан, зарур иш стажига эга бўлмаган меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 440 минг сўмдан 622 минг сўмга етказилади.
Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалари ва одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болалари бўлган оилаларга ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида янги турдаги парваришлаш нафақаси жорий этилади.
АОКАда ўтказилган брифингда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фарруҳ Пардаевнинг таъкидлашича, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ўзгалар парваришига муҳтожлигини белгилаш ва улар тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда тақдим этиб бориш тизимини йўлга қўйилади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Бахмал тумани бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив