Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли карори ижроси юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 248-сонли карори ижроси юзасидан

24 август 2021 йил
948
0

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш соҳасидаги фаолиятга ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш мақсадида Ўзбекитсон Рсепубликаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 28-апрелда “Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маьмурий регламенти” тасдиқланди.

Ушбу Регламентга асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга  нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилаб берилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқаролар қуйидагилар ҳисобланади:

- ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;

- давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар;

- болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар;

- ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

- давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари.

Ушбу фуқаролар Давлат хизматлари давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ариза топширадилар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ижтимоий нафака тайинланади ва нафақа пули нафақа етказиб бериш юкланган ташкилот томонидан тўланади.

 

 Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

 

Мурожаат қилувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи (яқин қариндошлари, ишончли вакили ҳамда васий ёки ҳомий) келиб ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

Мурожаат қилувчи ўзи (яқин қариндошлари, ишончли вакили ҳамда васий ёки ҳомий) келиб мурожаат қилган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими мурожаат қилувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда мустақил равишда ушбу Регламентда кўрсатилган иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Сўровнома тўлдирилгандан сўнг мурожаат қилувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани тасдиқлайди.

Мурожаат қилувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, сўровномани тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Мурожаат қилувчилар томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши ёки уни тасдиқлашнинг рад этилиши давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади. Мурожаат қилувчилар давлат хизматлардан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Мурожаат қилувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.

Мурожаат қилувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, мурожаат қилувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 5 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

 Ваколатли орган сўровнома олинганидан сўнг 5 дақиқа мобайнида нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг фарзандлари, оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари, шу жумладан, вафот этган оила аъзоси тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш учун Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг ҳамда ногиронлиги мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳамда болаликдан ногиронлиги бор (бўлган) фарзандлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимлари орқали ўрганади.

Мурожаат қилган шахснинг маълумотлари ўрганилганидан сўнг ваколатли орган томонидан 5 дақиқа мобайнида нафақа тайинлаш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади ҳамда бу ҳақидаги маълумот тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади. Нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда маълумотда рад этиш сабаблари кўрсатилади.

Давлат хизматлари маркази маълумот олинганидан сўнг 5 дақиқа мобайнида:

нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади;

нафақа тайинлаш рад этилган тақдирда рад этиш сабаблари тўғрисида мурожаат қилувчини хабардор қилади.

Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

Мурожаат қилувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин. 

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ

БАХМАЛ ТУМАН БЎЛИМИ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив