Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга ҳизмат қилади.

Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга ҳизмат қилади.

21 февраль 2022 йил
274
0

Бахмал тумани 6-сон мусиқа ва саъат мактабида Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга бўйича олиб бориётган ишлар ҳақида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Х.Хўжамуротов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси, ёшлар етакчилари оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этишди.

Ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш ижросини тизимли ташкил этиш, тўгарак ва синфларга қамраб олинган болаларни рағбатлантириш, жумладан, ҳар хил танловлар ўтказиш зарурлиги мақсад қилинди. Танловларда иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш, истеъдодини нафақат юртимизда, балки дунё миқёсида кўрсата олиши назарда тутилди. Белгиланган қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари, шунингдек, маданият марказлари, мусиқа ва санъат мактабларини мусиқа чолғулари билан таъминлаш учун тегишли маблағ ажратиш бўйича топшириқ берилиши бу фаолиятнинг такомиллашувини ёшлар иқтидорини қўллаб қувватлашни таъминлайди. Бепул тўгараклар ёшларимиз иқтидорини намоён эта олишига ва уларнинг ижод намуналари дунёга танилишига сабаб бўлади. Бундан ташқари ташаббускор истеъдодли ёшлар ва маҳаллий ҳомийларни жалб этган ҳолда, маданият марказларида бадиий-ҳаваскорлик жамоалари, ёшлар театр-студиялари ва “Ёшлар клублари” ташкил қилиниши йўлга қўйилди. Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликларига муайян мавзулар бўйича тарих дарсларини музейлар, тарихий обидалар, қадамжо ва театрларда сайёр ўтказилишини ташкил қилиш топширилди. Бу эса дарсларнинг мазмунан бой ва изчил бўлишини, назария ва амалиётнинг узвийлигини таъминлайди.

 Жумладан 5 та муҳим ташаббусда қайд этилган санъат, адабиёт ёшларимизнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида энг кучли воситалардан бири ҳисобланади. Бу восита аҳолининг барча табақасини, турли ёшдаги шахсларни қамраб олади. Бугунги кунда санъатнинг эстетик қийматга эга бўлган сифатий хоссаларини тарғиб этиш, бадиий ижод намуналарининг шахс феноменини шакллантирувчи асосий мезон эканлигини инобатга олган ҳолда, биринчи ташаббус, яъни ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди.

 

Санъат ва бадиий ижод шахс феноменини шакллантирувчи асосий мезондир. Шундай экан ёшларда эстетик онг, эстетик дид, эстетик имммунитет, эстетик интеллектни шакллантирувчи, маънавий ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган бадиий-эстетик ижод намуналарининг ўрнини алоҳида эътироф этиш зарур. Санъат ҳам инсон ҳаётида ўзига хос эстетик аҳамият касб этиб, ижтимоий ҳаётда инсон фаолиятининг, бадиий ижоднинг якуни сифатида юзага келади. Аммо ҳар қандай бадиий асар ҳам санъат даражасига кўтарилмайди, санъат даражасида баҳоланмайди. Демак, бадиий ижод намуналарини санъат асари даражасига кўтарилиши учун ҳам эстетика қонуниятларига амал қилиниши муҳимдир. Ҳозирги кунда санъат инсон онги ва тафаккурига кучли таъсир кўрсатадиган, шахс маънавиятини шакллантирадиган кучга эга эканлиги билан ажралиб туради, санъат-бадиий ижод инсон онгининг узвий диалектик алоқадорлиги, бири иккинчисисиз мавжуд бўлмаслигини ва ўз-ўзини ташкиллаштира олиш хусусиятига эга эканлигини намоён этади.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ва оаммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоблар берилди.

Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив