Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари

Бахмал тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари

18 декабрь 2018 йил
1 580
0

Хўжамуродов Холбой Ибрагимович


2017 йил 18 мартидан Бахмал тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари

1968 йил 30 апрелда Бахмал туманида таваллуд топган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. 1993 йилда Тошкент давлат педагогика институти (кундузги)  тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-иқтисодчи. Оилали, 5 нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1985-1986 йй. - Бахмал тумани 40-мактаб тарбиячиси

1986-1988 йй. - Ҳарбий хизматда

1988-1993 йй. - Тошкент давлат педагогика институти талабаси

1993-2000 йй. - Бахмал тумани 36-мактаб информатика фани ўқтувчиси

2000-2017 йй. - Бахмал тумани 36-мактаб директори

2017 й. - ҳ.в.   - Жиззах вилояти Бахмал тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Ҳудудларда ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишларига масъул раҳбарлар томонидан амалга ошириладиган асосий вазифалар

Ёшлар сиёсати соҳасида:

ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраболинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар,ёш фермерлар, ёш оилаларниҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилган ишлар;

умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш,касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишгажойлаштириш бўйичатизимли ишларни ташкил этилганлиги;

олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлашкўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асослангантаклифлар ишлаб чиқиш,битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

таълим тизимининг барча босқичларидаўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўрилганлиги,бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторларининг ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликдаги ишларининг натижадорлиги тўғрисида;

аҳоли, ёшларнингкитобхонлик маданиятини юксалтириш. миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишлари тўғрисида;

таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютертехнологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғоркўникмаларига ўргатишбўйича амалга оширилаётган ишлар;

мактабгача таълим муассасаларининг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш шароитларини яратилганлиги, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг ташкил этилиши ҳолати;

мактабгача таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва зарур шарт-шароитларни яратиш учун таълимга қўйиладиган давлат талаблари асосида ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан мактабгача таълим муассасаларини жиҳозланганлиги;

ёшларни бўш вақтларини мазмунлиташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда турли тўгаракларга, шу жумладан,болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олишишларининг тизимли ташкил этилганлиги;

ёшларни юксак аҳлоқий тарбиялаш, уларнимафкуравий таҳдидларданҳимоя қилишва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

ёшларни мустакил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги амалга оширилган ишлар натижадорлиги тўғрисида;

ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалдаги ижроси тўғрисида;

уюшмаган ёшларнингманфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси тўғрисида;

уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилиши тўғрисида;

ёш мутахассисларниишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингининг ташкил этилганлиги;

ёш кадрларни тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар;

ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерларфаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар;

ёш оилаларнимаънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгилангаи тартибда моддий ёрдам бериш чораларининг кўрилганлиги;

ёшларнинг ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган иқтидорли йигитларга фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳаларида ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун рағбатлантирилганлиги.

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш,ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар;

аҳолининг ижтимоий эхтиёж ва талабларини ўрганишасосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқилганлиги ва ижроси мониторинги;

соғликни сақлаш муассасалари томонидан, аҳолига юкори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғликни сақлаш муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга оширилиши;

қишлоқ врачлик пунктларива оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш,оилаларни патронаж тизими билан тўлик қамраб олиш, аҳолининг тиббиймаданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга оширилиши тўғрисида;

аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш,оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, ривожланишда нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар;

ОИВ инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар, хусусан, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила-аъзолари, шунингдек, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ходимлари орасида ОИВ инфекциясининг профилактикаси бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини ҳамкорликда амалга оширилганлиги;

соғлиқни сақлашнинг хусусий секторини янада ривожлантириш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотларининг фаолияти учун кулай шарт-шароитлар яратиш, улар фаолиятини тартибга солиш ва лицензиялаш тизимини такомиллаштириш, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми ва турларини оширишни рағбатлантиришга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилганлиги;

кекса кишиларни, имкониятлари чекланган шахсларни ва ёлғиз кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя ва тиббий-ижтимоий ёрдамнинг замонавий механизмларини амалга оширилганлиги;

аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

дорихоналарда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ҳаракатини, дори воситаларининг ассортименти ва нархи ҳақида аҳолини хабардор қилиш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича амалга оширлаётган ишлар;

спорт соҳасида олиб борилаётган ишларспортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар;

аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатиниоширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши;

моддий маданий мерос объектларини асраб авайлаш, зиёратгоҳлар ва қадамжоларни ҳудудларини ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйичаамалга оширилган ишлар;

маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижроси тўғрисида.

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари,кенг кўламли ислоҳотларнинг мохияти, қабул қилинганқонун ҳужжатлари ва давлат дастурлариаҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш бўйича амалга оширилган ишлар;

аҳолинингмаънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиббориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатьий назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича амалага оширилган ишлар;

аҳолинингмаънавий-ахлокий, диний-маърифий, маданийсавиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлашга қаратилган ишлар тўғрисида;

ҳудудда соғлом турмуш тарзи,миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибатмуҳитинимустаҳкамлашга қаратилган оммавий маданий тадбирларнинг амалга оширилиши;

ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қаршимафкуравийиммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйилганлиги;

аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирлар амалга оширилганлиги ва натижадорлиги;

аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришдамаҳалла институтининг ўрни ва роли;

Жамоат ва диний масалалари соҳаси:

виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсатни олиб бориш;

давлат органларининг худудда жойлашган жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг ҳамкорлигини таъминлайди;

миллатлараро тотувликни ва диний бағри кенгликни таъминлашда жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини белгилайди;

диний экстремизм ва миссионерлик фаолияти ғояларининг тарқалишига қарши тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этади ҳамда бундай ташкилотлар аъзоси бўлган, озодликка чиққан ёки жазони ўташ колонияларида жазони ўтаётган шахсларнинг оилалари билан тарбия ва профилактика ишларини ташкил қилади.

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради:


- Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бахмал  туман Кенгаши;
- Бахмал туман ҳалқ таълими бошкармаси;
- Бахмал туман мактабгача таълим бошқармаси;
- Бахмал туман касб-ҳунарколлежлари;
- Бахмал туманахборот-кутубхона маркази;
- Бахмал туман тиббиёт бирлашмаси;
- Бахмал туман санитария-эпидемиология назорати маркази;
- Бахмал туман“Дори-дармон” МЧЖ;
- Бахмал туман тиббий меҳнат экспертиза комиссияси;
- Бахмал туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими;
- Бахмал туман маданият бўлими;
- "Маҳалла" хайрия жамоат фондитуманбўлими;
- Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими;
- Бахмал туман касаба уюшмалари Кенгаши;
- Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси туман бўлими 
- Бахмал туман матбуот ва ахборот бўлими;
- Бахмал туман “Бахмал ҳаёти” газетаси;
- «Нуроний» жамғармаси Бахмал туман бўлими;
- бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат бирлашмалари.


Қуйидагитуманҳокими бошчилигидаги комиссиялар ишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади:


- Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши
- Бахмал туман ёшлар маслалари бўйича идоралараро Кенгаши
- Бахмал туман маънавият ва маърифат Кенгаши
- Бахмал туман ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро ҳудудий Кенгаши
- Бахмал туман фавқулодда эпидемияга қарши курашиш комиссияси
- Бахмал туман болалар спортини ривожлантириш васийлик ва ҳомийлик Кенгаши
- Бахмал туман ОИТС касаллигини олдини олиш бўйича комиссияси
- Бахмал туман чакана ва улгуржи дорихонларнинг фаолият юритиш учун лицензия бериш комиссияси


Бахмал туман ҳокимининг ўринбосари раислигидаги комиссиялар:
- Бахмал туман оммавий тадбирларни ўтказиш ва назорат қилиш комиссияси
- Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича туман комиссияси
- «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича вилоят Ҳайъати
- Миллий маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаш.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив