Телефонлар:
(0372) 412-12-34
(0372) 412-14-60
» » Бахмал тумани ҳокимлиги "чиқиндига тўлган қишлоқ" мазмундаги хабарга муносабат билдирди

Бахмал тумани ҳокимлиги "чиқиндига тўлган қишлоқ" мазмундаги хабарга муносабат билдирди

29 март 2022 йил
474
0

ТГПУ - Ташкентский государственный педагогикческий университет имени НизамиИжтимоий тармоқларда “Жиззахдаги чиқиндига тўлган қишлоқ ҳақида” номли малумотлар тарқалди.

Ушбу масала юзасидан туманда ишчи гуруҳ тузилиб, маҳалла раиси, “Тоза ҳудуд” ДУК раҳбари, Экологик партия туман бўлими, туман экология бўлими, полигон оператори биргаликда ўрганиб чиқилди.

Полигон ҳудуди ва унинг ҳимоя зонасининг бир қисми қаттиқ маиший чиқиндилар билан тўлганлиги, бунгдан буён маиший чиқиндиларни бу ерга жойлаштиришнинг иложи йўқлиги сабабли чиқинди полигони келгусида фойдаланиш учун яроқсиз деб ҳисобларди.

2022 йил март ойининг март ойи бошида полигонда рекултивация ишларини амалга ошириш мақсадида “Тоза ҳудуд” ДУК раҳбарияти кўрсатмаси асосида тупроқ билан кўмиш ишлари бошланди.

Март ойида узлуксиз ёғингарчиликлар сабабли рекултивация ишлари вақтинча тўхтатилди. Жорий йилнинг апрель ойи бошидан яна тупроқ билан кўмиш ишлари бошланади ва тўлиқ тугатилади.

Бунинг учун бир дона юклагич ва 5 дона катта сиғимли юк машиналари жалб этилади.

29 март кунидан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндилар “Тоза ҳудуд” ДУК Ғаллаорол тумани филиалининг чиқинди полигонига жойлаштирилади.

Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив